ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Яқин вақтларда Россиядаги "Яндекс" — энг йирик такси хизмати агрегатларидан бири Ўзбекистонда ўз фаолиятини бошлайди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Айни вақтда ўзбекистонликлар App Store ва Google Play дан "Яндекс. Такси" иловасини юклаб олишлари, рўйхатдан ўтишлари ва профилни тасдиқловчи SMS-кодни олишлари мумкин. Таъкидлаб ўтиш жоизки, илгарироқ ушбу илова Тошкент шаҳрида такси буюртмаси учун ишламаслиги ҳақида маълумот берар эди.
Сўнгра ҳар бир километр учун 1000 сўмдан ҳақ олинади. Шу билан бирга шаҳар ташқариси учун йўл кира ҳақи бир километрга 1500 сўмгача боради.
Бепул кутиш лимити уч дақиқани ташкил этади, сўнгра ҳар бир дақиқаси учун 400 сўмдан ҳисобланади.
Ҳозирда ушбу илова пластик картани унга боғлаш имконини бермаяпти.
Агрегаторнинг аниқ ишга туширилиши санаси ҳозирча номаълум. Аммо ижтимоий тармоқларда "Яндекс. Такси" логотипи ўрнатилган ўзбек автомобил рақамларига эга машиналар суратлари пайдо бўла бошлади.
Бугунги кунда ушбу сервис фаолияти Россияда, Белоруссияда, Молдавияда, Украинада, Арманистонда, Грузияда, Қирғизистонда, Қозоғистонда ва Латвияда йўлга қўйилган.