ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. Бишкекдаги микроавтобус маршруткалари ҳайдовчилари мажбурий суғурта полисларини сотиб олишдан бош тортиб, иш ташлаш эълон қилдилар, деб хабар қилмоқда Спутник Қирғизистон пойтахт ҳокимлиги қошидаги шаҳар Транспорт бошқармаси раҳбари ўринбосари Нурлан Атакановдан олинган маълумот асосида.
"Нечта машина маршрут рейсларига чиқмаган, ҳозирча билмаймиз. Ҳозир буни аниқлаш билан шуғулланаяпмиз", — деган Атаканов.
Бу вақт оралиғида нашрнинг WhatsApp- ва Telegram-каналларига шаҳар аҳолисидан шикоят келиб тушаётгани маълум қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 1 апрелидан Қирғизистонда ЙҲҚларига киритилган тузатишлар қонуний кучга кирган. Тузатишларга кўра, йўловчиларни ёки хавфли юкларни суғурта полисисиз ташийдиган транспорт ҳайдовчилари 500 сом миқдорида жаримага тортилади.
Мамлакатда мажбурий суғурта 2008 йилда жорий этилган бўлиб, аммо буни инкор этганларга нисбатан маъмурий чоралар назарда тутилмаган эди.
Бир йўловчи жойининг суғуртаси маршрут катталигига қараб 135 ёки 204 (тахминан 1 ёки 3 доллар) сомга тушади
Ҳозирга қадар олинган маълумотларга кўра, 2 апрел ҳолатига келиб Бишкек шаҳри маршрут автобусларисиз қолганлиги хабар қилинмоқда.
Ҳайдовчилар ҳукуматга қуйидаги талабларни қўймоқда:
Биринчидан: суғуртани йўқлиги учун жарима киритилиши тартибини кечиктириш. Иккинчидан улар ягона формани кийишдан бош тортишмоқда. Шунингдек, талаблар рўйхатида йўл ҳақини 10 сомдан 15 сомга ошириш тўғрисида ҳам пункт бор.
Ҳайдовчилар йўловчилар учун ҳам жарима миқдорини ошириш талабини илгари суришган. Чунки, авария ҳолатларининг аксарияти улар томонидан содир этилмоқда, деб таъкидлашмоқда маршруткачилар.