ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Қирғизистон бундан буёғига ривожланаётган нормал давлат бўлиши керак, мамлакатда инқилобларга нуқта қўйилди, деб айтган Алмазбек Атамбаев.
"Қирғизистонда инқилобларга нуқта қўйилди", — деган Атамбаев РФ президенти Владимир Путин билан ўтказилган матбуот-анжумани якунида.
"Қирғизистонда инқилобни амалга оширмоқчи бўлганларга, бугун шуни эслатиб қўймоқчиман-ки, мамлакатда бўлиб ўтган иккала инқилоб етакчиси ҳам ўзим бўлганман. 2005 йилда Оқ Уйни забт этган колонна Атамбаев қисматига тўғри келган, 2010 йилда ҳам эсларингда бўлса, Қирғизистоннинг норози фуқаролари қаерда тўпланишган эди, — Атамбаевнинг офиси олдида", — дея қўшимча қилган у.
"Шунинг учун, айтмоқчиманки учинчи инқилобни мен амалга оширмайман", — деб таъкидлаган Қирғизистон президенти.