Путинни Қирғизистонда гуллар билан кутиб олишди

© Sputnik / Алексей НикольскийРФ президенти Владимир Путиннинг Қирғизистонга ташрифи
РФ президенти Владимир Путиннинг Қирғизистонга ташрифи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия президенти Владимир Путин Қирғизистонга расмий ташриф билан борди. "Манас" аэропортида уни Қирғизистон Бош вазири Сооронбай Жээнбеков кутиб олган

ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ва Қирғизистон раҳбари Алмазбек Атамбаев икки давлат муносабатларининг барча жабҳаларида музокара ўтказади, деб хабар қилмоқда Спутник Қирғизистон.

Нашр хабарига кўра, айни вақтда "Ола-Арча" давлат қароргоҳида икки етакчи ўртасида музокаралар бўлиб ўтмоқда.

Тожик-афғон чегараси - Sputnik Ўзбекистон
Путин тожик-афғон чегарасини мустаҳкамлашни буюрди
Эслатиб ўтамиз, Путин феврал ойининг охирги икки кунида Қирғизистон, Тожикистон ва Қозоғистонга расмий ташриф уюштирмоқда.

Биринчи бўлиб Қозоғистонга учиб келган Путин, куни кеча Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан учрашган эди.

Тор доирада ўтказилган учрашув давомида Атамбаев томонлар ўзаро муносабатларни стратегик ҳамкорлик даражасига қайтаришга муваффақ бўлишгани ҳақида айтган.

"Сизга маълумки, 19 ноябр куни бизда президентлик сайловлари бўлиб ўтади. Ва мен ҳозирданоқ натижаларни сарҳисоб қилмоқдаман. Биз икки томонлама муносабатларни стратегик шерикчилик даражасига қайтаришга муваффақ бўлганимиздан хурсандман. Қардош халқларга хос фазилат бу", — деб айтган Атамбаев.

Путин Атамбаевга таклиф учун миннатдорлик билдирган ва икки давлат ўртасидаги муносабатлар тараққий топганини қайд этган.

РФ президенти Путиннинг Бишкекка расмий ташрифи - Sputnik Ўзбекистон
Путин Алмазбек Атамбаевни Александр Невский ордени билан мукофотлади
"Ўзаро муносабатларимиз сифат жиҳатдан яхшиланиши учун катта ҳисса қўшдингиз. Аминманки, гаплашадиган гапларимиз кўп ва бугунги учрашувимиз фойдали бўлади", — деган Путин.

Нашр хабарига кўра, эндиликда икки етакчи музокараларни кенгайтирилган таркибда давом эттиришади ва шундан сўнг ҳужжатлар имзоланиб, матбуот-анжумани ўтказилади.

Янгиликлар лентаси
0