ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Владимир Путин тожик-афғон чегарасини мустаҳкамлаш бўйича кўрсатма берди, деб хабар қилди журналистларга Россиянинг биринчи вице-премьери Игорь Шувалов.
"Тожикистон президенти Тожикистон ва Афғонистон чегарасидаги участканинг мустаҳкамланиши ҳақида батафсил сўзлади. Ва бизнинг президентимиз тегишли кўрсатмани берди. Эндиликда биз уни бажарамиз", — деган Шувалов Путин ва Эмомали Раҳмон ўртасида ўтказилган музокаралар натижаси ҳақида гапирар экан.
Россия президенти душанба куни Москва ва Душанбе тожик-афғон чегарасини ҳимоялаш учун амалга оширилаётган ҳаракатларни янада фаоллаштириш хусусида келишиб олишгани ҳақида хабар қилган эди. Бунинг учун Тожикистондаги Россиянинг 201-ҳарбий базаси жалб этилиши таъкидланди, деб ёзади РИА Новости.