ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Ўзбекистон ҳудудида 30 март куни соат 23:45да ҳудудида ер силкиниши қайд этилди. ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг маълумотига кўра, зилзила маркази Тошкент шаҳридан 465 километр узоқликда Афғонистон ҳудудида бўлиб, кучи 5,2 баллни ташкил этган.
"Зилзила кучи Тошкент шаҳрида 2 балл, Тошкент вилоятида 2 балл, Самарқандда 2 балл, Сирдарёда 2 балл, Фарғонада 2 балл, Наманганда 2 балл, Андижонда 2 балл, Жиззахда 2 балл, Қашқадарёда 2 балл ва Сурхондарёда 2-3 баллни ташкил этди", — деб хабар берилади ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази томонидан.
Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер силкиниши қайд этилмади.
Эслатиб ўтамиз, 30 март куни тонгда ҳам зилзила қайд этилганди. Зилзила маркази Тошкентдан 360 километр жанубда Тожикистон ҳудудида бўлган.