ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг маълумотига кўра, бугун, 30 март куни Тошкент вақти билан соат 03:54 да Ўзбекистон ҳудудида ер силкиниши қайд этилди, деб хабар қилди ФВВ ахборот хизмати.
Зилзила маркази Тошкент шаҳридан 360 км. узоқликда жанубий йўналишда Тожикистон Республикаси ҳудудида кузатилган. Зилзила магнитудаси марказда 5,8 баллни ташкил этди.
ФВВ ахборот хизматига кўра, 2 балллик зилзила кучи Тошкент шаҳрида, Самарқанд, Сирдарё, Фарғона, Наманган, Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида қайд этилди. Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер силкиниши қайд этилмади. Талафотлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.