Шавкат Мирзиёев кузда Ҳиндистонга ташриф буюради

© AFP 2023 / NOAH SEELAMИндия.
Индия. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шу йил 28 март куни Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ҳиндистон Республикаси ташқи ишлар вазири Мобашер Жавед Акбар билан учрашув ўтказди.

ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев шу йилнинг куз мавсумида Ҳиндистонга расмий ташриф буюриши режалаштирилган. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Здание МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Абдулазиз Камилов Хитой Ташқи ишлар вазири ўринбосари билан учрашув ўтказди

28 март куни Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Афғонистон бўйича «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этган Ҳиндистон Республикаси ташқи ишлар вазири Мобашер Жавед Акбар билан учрашди.

Учрашув бошида Мобашер Жавед Акбар Ҳиндистон делегацияси номидан Ўзбекистон ҳукуматини Афғонистон тинчлик жараёни ва минтақа учун Тошкент анжуманининг муҳим якунлари билан табриклади. Анжуманда БМТ хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолари, халқаро ва минтақавий тузилмалар ҳамда Афғонистонга қўшни давлатларнинг юқори даражали делегациялари йиғилганлиги қайд этилди.

Учрашув чоғида икки ва кўп томонлама шакллардаги Ўзбекистон-Ҳиндистон ҳамкорлигининг бошқа масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил кузига режалаштирилган Ҳиндистонга расмий ташрифига тайёргарликнинг амалий жиҳатлари ва олий даражада бўлажак музокаралар кун тартибига асосий эътибор қаратилди.

Янгиликлар лентаси
0