Абдулазиз Камилов Хитой Ташқи ишлар вазири ўринбосари билан учрашув ўтказди

© FacebookЗдание МИД Узбекистана
Здание МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Учрашувда халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар кўриб чиқилди

ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Бугун, 28 март куни Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ли Баодунни қабул қилди, деб хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.

СПУТНИК_Лавров высказал предположение о планах США на "Джебхат ан-Нусру" в Сирии - Sputnik Ўзбекистон
Сергей Лавров Афғонистонда ҳақиқий тинчлик бўлиши учун нима қилиш зарурлигини айтди

"Хитой Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ўзбекистон ҳукуматини кўп йиллик Афғонистон муаммосига бағишланган Тошкент форумининг муваффақиятли натижалари билан табриклади. Учрашувда таъкидланганидек, Афғонистондаги тинчлик улкан минтақанинг барча мамлакатларига сезиларли фойда келтириши, барча йўналишларда минтақавий ва транс-минтақавий савдони ривожлантириши юзасидан Ўзбекистон ва Хитойнинг фикрлари бирдек эканлиги қайд этилди", — дейилган хабарда.

Учрашувда Хитой раислик қилаётган ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши доирасида олий даражадаги учрашувга тайёргарлик кўриш борасида икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Янгиликлар лентаси
0