Тошкент ва Душанбе Роғун ГЭСи қурилиши билан боғлиқ хавфларни биргаликда ўрганади

© president.tjСтроительство Рогунской ГЭС
Строительство Рогунской ГЭС - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон томони ГЭС қурилишида иштирок этиш ҳамда Сарез кўлидан чучук сув манбаи сифатида фойдаланиш имкониятларини кўриб чиқишга тайёрлигини билдирган

ТОШКЕНТ, 29 мар – Sputnik. Ўзбекистон ва Тожикистон трансчегаравий дарёларнинг юқори ўзанларида йирик гидротехник иншоотлар қуриш билан боғлиқ хавфларни биргаликда ўрганади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Владимир Норовга асосланиб Podrobno.uz хабар берди.

"Имомали Шарипович (Раҳмон) Тожикистон ҳеч қачон минтақа манфаатларига зарар етказмаганлиги, қўшниларни ҳеч қачон сувсиз қолдирмаганлиги ва қолдирмаслигини билдирди. Бу жудаям қатъий сиёсий баёнот", – деб таъкидлади Норов.

Эмомали Раҳмон - Sputnik Ўзбекистон
Эмомали Рахмон: Биз ҳеч қачон, ҳеч қандай шароитда қўшни мамлакатларни сувсиз қолдирмаймиз

Шу боис Ўзбекистон томони ГЭС қурилишида иштирок этиш ҳамда Сарез кўлидан чучук сув манбаи сифатида фойдаланиш имкониятларини кўриб чиқишга тайёрлигини билдирган.

Норовнинг сўзларига кўра, бунинг учун ишчи комиссия тузиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

"Мен тожик ҳамкасбларга қандай хавф эҳтимоллари асосли экани бўйича тадқиқотлар ўтказиш ва уларни ҳамкорликда мамлакатлар манфаатларига зарар етмайдиган тарзда қандай қилиб ҳал қилиш мумкинлиги бўйича таклиф бердим", – деди Владимир Норов.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 9-10 март кунлари Тожикистонга амалга оширган ташрифи якунида имзоланган қўшма баёнотда Ўзбекистон томони Тожикистонда гидротехник иншоотлар, шу жумладан, Роғун гидроэлектр станциясининг қурилишида, умумътироф этилган халқаро нормалар ва мазкур объектларни қуриш бўйича стандартларга риоя қилинишини ҳисобга олган ҳолда, иштирок этиш имкониятини ҳар томонлама кўриб чиқишга тайёр эканлигини билдирганди.

Янгиликлар лентаси
0