Эмомали Рахмон: Биз ҳеч қачон, ҳеч қандай шароитда қўшни мамлакатларни сувсиз қолдирмаймиз

© president.tjЭмомали Раҳмон
Эмомали Раҳмон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кеча Тожикистонда Роғун ГЭС қурилиши фаол босқичга ўтди, хусусан, Вахш дарёсининг олди тўсилиб унинг йўналиши ўзгартирилди. ГЭС қурувчилари олдида сўзга чиққан Эмомали Раҳмон ушбу иншоот бутун Ўрта Осиё аҳолисига қандай фойда келитириши ҳақида гапирди.

ТОШКЕНТ, 30 окт – Sputnik.  Кеча 29 октябр куни Тожикистоннинг Роғун шаҳрида Роғун ГЭСи қурилиши ўзининг фаол босқичига ўтди. Хусусан, ГЭС тўғони қурили муносабати билан, Амударёнинг энг йирик ирмоқларидан бири бўлган Вахш дарёсининг оқими ўзгартилиди, деб хабар қилмоқда Тожикистон президенти матбуот хизмати.

15 минг нафар ГЭС қурувчилари олдида сўзга чиққан Эмомали Раҳмон қурувчи ва муҳандисларни ушбу улкан лойиҳанинг бошланиши ва Тожикистон мустақиллигининг 25 йиллига билан табриклади.

© president.tjРоғун ГЭСи қурувчилари
Строители Рогунского ГЭС слушают выступление Эмомали Рахмон - Sputnik Ўзбекистон
Роғун ГЭСи қурувчилари
Қуйида Тожикистон президентининг нутқидан парчалар келтирилган. Матн рус тилидан таржима қилинди.

Ҳаммангизга маълумки Тожикистонда нефт ва газ манбаалари етарли эмас, лекин бизнинг мамлакатда улкан сув энергетика имкониятлари бор. улар бизнинг миллий бойлигимиз ҳисобланади. Улардан самарали фойдаланиш – мамлакатимизнинг барқарор иқтисодий ривожланиши ва экспорт потенциалини ошириш асосига айланиши мумкин. 

Хусусан, “Шундай улкан манбааларга эга бўлишимизга қарамасдан, бизнинг мамлакат куз-қиш вақтларида электр энергияси етимовчилигига дуч келар, фуқаролар учун муҳим бўлган мактаб ва шифохоналар, саноат корхоналари иши тўхтаб қолар эди”, — деди президент.

Баландлиги 335 метр бўлган Роғун ГЭСи тўғони дунёда энг йирик тупроқ –тошли тўғон бўлиб, у ерда 13 км3 сув жамланади. Бу қуввати 3600 мегаватт бўлган, ҳудудда энг йирик электр станцияси бўлади.

© president.tjРоғун ГЭСи қурилиши
Строительство Рогунской ГЭС - Sputnik Ўзбекистон
Роғун ГЭСи қурилиши
Техник, муҳандислик ва молиявий жиҳатдан ўта мураккаб бўлган оғун ГЭСи алоҳида услуб ва кетма-кетлик талаб қилади. Асосийси бу бир ёки икки йилда битадиган иш эмас.

18 йил давом этган Нурек ГЭСи қурилиши тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, бундай улкан иншоот қурилиши, техник жараёнларни амалга ошириш ва сув омборини тўлдириш учун бирмунча вақт талаб қилади. (Шуниси маълумки, қурилиш ишларидан ташқари, фақат  Роғун ГЭСининг сув омборини тўлдириш учун 12 йил муддат керак бўлади.)

Роғун ГЭСи қурилиши, ўтказилган маслаҳатлар ва техниқ-иқтисодий анализ натижасида  Италиянинг «Салини Импреджило» компаниясига, қурилиш устадан техник назорат олиб бориш эса Францияниг «Трактебел инджиринг» компанияси зиммасига юклатилади.

© president.tjРоғун ГЭСи қурилиши
Строительство Рогунской ГЭС - Sputnik Ўзбекистон
Роғун ГЭСи қурилиши
Улкан сув жамлаш (13,3км3) ва улкан электр қуввати (3600 мВт) ишлаб чиқариш имконига эга бўлган Роғун ГЭСи, албатта, ҳудуд гидроэнергетика муаммоларини ҳал қилишда муҳим аҳамиятга эга бўлади.

Тожикистон дарёларида энергетика иншоотлари қурилиши, авваломбор сув ва энергетика масалалари бўйича барқаорликка эришишга қаратилган ва яқин келажакда Амударёнинг қуйи ўзанида юз бериши мумкин бўлган сув танқислиги ва сув тошқинлари муаммосини олдини олишнинг ягона усули бўлиши мумкин.

Ушбу иншоот дарё оқимининг қуйи қисмида жойлашган мамлакатларда фойдаланилаётган ерларни суғориш ва янги ерларни ўзлаштириш имконини беради.

© president.tjРоғун ГЭСи қурилиши
Строительство Рогунской ГЭС - Sputnik Ўзбекистон
Роғун ГЭСи қурилиши
Жаҳон Банки мухтахассилари ва дунёнинг обрўли олимлари томонидан ўтказилган экспертизалар юқорида айтилган фикрни тасдиқлайди.

Ҳудуд эҳтиёжларини ҳар томонлама ўрганиш ва халқаро экспертиза ўтказиш мақсадида биз 2007 йилда Жаҳон банкига мурожаат қилган эдик. Шундан буён биз ушбу муҳим лойиҳа борасидаги музокара ва тадқиқотларга  етти йил сарфладик.

Дунёнинг етакчи экспертлари ва иккита маслаҳатчи корхона ва икки гуруҳ мустақил экспертлар ушбу ишга жалб қилинди. Ўтказилган маслаҳатлар, экспертиза ва тадқиқотлар ва ҳудуд малакатлари иштирокида бўлиб ўтган махсус кенгашлар воситасида экспертлар ўз хулосасини маълум қилди.

Натижда, 2014 йилда техник-иқтисодий ва ижтимоий-экологик нуқтаи назардан Роғун ГЭСи қурилишига асослар борлиги тасдиқланди. 

© president.tjХалқаро экспертлар Эмомали Раҳмон нутқини тингламоқда
Международнқе эксперты слушают выступление Эмомали Рахмон на строительстве Рогунской ГЭС - Sputnik Ўзбекистон
Халқаро экспертлар Эмомали Раҳмон нутқини тингламоқда
Бугунги кундаги иқлим ўзгариши ва ва унинг оқибатлари, жумладан сув тақчиллиги  бизнинг ҳудудга янада катта зарар еткизаётган шароитда, гидроэлектростанция қурилиши табиий энергетика заҳираларидан фойдаланишнинг оқилона ва самрали, хавфсиз ва  манфаатли йўли бўлади.

Айнан янги кичик ва катта электростанциялар қурилиши дарёнинг пастки қисмида яшаётган мамлакатларда нафақат электр танқислиги, балким ёз фаслида сув танқислиги муаммосини ҳам ҳал қилиши мумкин.

Шунинг учун ҳам ушбу энергетика дастурини амалга ошириш билан биз ўз манбаа ва имкониятларимизни бутун Ўрта Осиё аҳолиси хизматига йўлламоқчимиз, чунки давлатлар аро тармоқлар орқали электр энергияси ва сув таъминотини амалга ошириш ҳудуддаги барча мамлакатлар манфаати учун хизмат қилади.

Тожикистон Мустақиллигининг дастлабки йилларидан бошлаб ҳудудий ҳамкорликни биринчи ўринга қўйиб келмоқда, айниқса қўшни мамлакатлар билан. Биз бундай ҳамкорлик барча муаммоларни ҳал қилишнинг ягона услуби деб ҳисоблаймиз.

Ушбу муносабат билан, яна бир марта такрорлаб айтмоқчиман, биз гидроэнергетика режаларини амалга оширишда, ҳудуддаги мамлакатлар билан самарали ва ўзаро фойдали ҳамкорликни йўлга қўйиш тарафдори.  

© president.tjРоғун ГЭСи қурилиши
Строительство Рогунской ГЭС - Sputnik Ўзбекистон
Роғун ГЭСи қурилиши
Бундай муносабатда бўлиш ҳаёт талаби бўлиб, бизга, келажак авлодлар олдида, улкан жавобгарликни юклайди.

Ушбу муносабат билан, Ўрта Осиё мамлакатларининг биродар халқларига мурожаат қилиб, тожик халқи асрлар давомида ўз қўшнилари билан тинчлик ва осойишталик, ўзаро тушуниш ва ҳамкорлик муҳитида яшаб келганини айтиб ўтмоқчиман.

Ўз зиммамга юкланган жавобгарлик бурчига асосан тўлиқ ишонч билан шуни айтаманки — аждодларимиз анъаналарини давом эттирган ҳолда, ҳеч қачон, ҳеч қандай шароитда ўз қўшниларимизни сувсиз қолдирмасликка ваъда берамиз.

Ундан ташқари, биз мамлакатимиз ва чет эл мутахассисларини жалб қилган ҳолда, Ўрта Осиё мамлакатларининг барча аҳолисини Сарёз кўлидан тоза ва сифатли ичимлик суви билан таъминлашга таёрмиз. Ушбу кўл ҳудудимиз аҳолисини асрлар давомида ичимлик суви билан таъминлаши мумкин.   

Бугунги кунда биз қўшниларимиз билан, жумладан биродар Ўзбекистон билан ўзаро дўстона қўшничилик муносабатлари ўрнатдик. Айнқса сув, энергетика, транспорт ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўлга қўйилди. Ишончимиз комилки, икки мамлакат орасидаги муносабатларнинг барча муҳим масалалари ўзаро ҳамкорлик ва халқларимиз равнақи йўлида ҳал қилинади.

Янгиликлар лентаси
0