Қозоғистонликлар Ақтўбе фожиаси қурбонлари оилаларига 10 млн тенге йиғиб беришди

© Sputnik / СтрингерТенге - национальная валюта Казахстана
Тенге - национальная валюта Казахстана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хайрия тадбирида компаниянинг 1300 нафар ходимлари ва акционерлари иштирок этди

ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Қозоғистонлик тадбиркор Айдин Раҳимбоевга қарашли компания ходимлари Ақтўбе вилоятида автобус ёниб кетиши оқибатида ҳалок бўлганларнинг оилаларига 10 миллион тенге йиғиб тарқатишди. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар берди.

Более 50 человек погибли в загоревшемся автобусе в Казахстане - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда Ақтўбе қурбонлари оилаларига ёрдам марафони ўтказилади

Хабарда айтилишича, хайрия тадбирида компаниянинг 1300 нафар ходимлари ва акционерлари иштирок этди.

"Кўпчиликнинг фарзанди етим қолди, оилалар бир онда ўз боқувчиларидан айрилдилар. Афсуски, пулларни оилаларга тарқатиш учун расман рухсатнома олишга бир ой вақт кетди. Лекин биз сабр билан кутдик ва ҳар бир оилага бориб қардош халқимизга ўз таъзиямизни билдирдик", — деб ёзади ижтимоий тармоқда Раҳимбоев.

Қурилиш компанияси раҳбарининг ёзишича, айрим оилалар бундан ҳайратга тушишган, айримлар эса пулни олишдан воз кечишган.

Эслатиб ўтамиз, 18 январ куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида Самара — Чимкент трассасида ичида 57 киши бўлган автобус ёниб кетди. Ёнғин оқибатида 52 киши ҳалок бўлди, уларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари эди. Беш киши – уч қозоғистонлик ва икки ўзбекистонлик фуқаро омон қолган.

Янгиликлар лентаси
0