Тадбиркорларга фаолиятидаги муаммолар бўйича сўровномада қатнашиш таклиф қилинмоқда

© pixabayМужчина сидит у компьютера
Мужчина сидит у компьютера - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сўровномани ўтказиш 1 апрелгача давом этади

ТОШКЕНТ, 28 мар – Sputnik. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, БМТ Тараққиёт Дастури (БМТТД) ҳамда Олий Мажлис Сенати билан ҳамкорликда мамлакатда бизнес фаолиятини юритишнинг шарт-шароитларини аниқлаш мақсадида тадбиркорлар учун сўровнома ташкил этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ССП матбуот хизмати хабар берди.

Посетители расматривают футболки на Международной хлопковой выставке в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев: тадбиркорнинг ривожланишига давлат идоралари йўл қўймаяпти

"Сўровнома мамлакат ҳудудларидаги тадбиркорлик субъектларининг фаолиятида юз бераётган муаммо ва тўсқинлик қилаётган жиҳатларни аниқлаб олиш мақсадида тузилган. Ушбу сўровнома натижалари асосида Ўзбекистонда бизнес юритиш муҳитини яхшилаш мақсадида ҳукумат, масъул вазирлик ва идоралар, давлат органлари учун тавсиялар ишлаб чиқилади", — дейилади хабарда.

Ўзбекистон Республикасида бизнес фаолиятини юритиётган тадбиркорлар ушбу сўровномада иштирок этишга таклиф этилади. Сўровномани ўтказиш 1 апрелгача давом этади.

Жаҳон банкининг "Doing Business-2018" рейтинг кўрсаткичи Ўзбекистонда бизнес фаолиятини юритишнинг шарт-шароитларини баҳолаб, республика 190 мамлакат орасида 74-ўринни эгаллаганлиги маълум қилганди.

ССПнинг қайд этишича, бу кўрсаткич Ўзбекистоннинг "Doing Business-2017" ҳисоботидаги ўрнига қараганда яхшироқ бўлишига қарамасдан, жойлардаги айрим шарт-шароитлар яхшиланиши кераклигини билдиради.

Янгиликлар лентаси
0