Сысоев: Афғонистон тинчлиги – ШҲТ хавфсизлиги гарови

© Sputnik / Рамиз БахтияровЕвгений Сысоев
Евгений Сысоев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ШҲТ ҲАТТ раҳбари уюшган террорчилар гуруҳини зарарсизлантириш учун “ШҲТ + Афғонистон” форматидаги музокараларни қайта тиклашни таклиф қилди.

ТОШКЕНТ, 27 мар – Sputnik. Афғонистон тинчлиги – ШҲТ хавфсизлик гарови, деди Шанхай ҳамкорлиги ташкилотининг Ҳудудий аксилтеррор тузилмаси(ШҲТ ҲАТТ) ижроия қўмитаси директори Евгений Сысоев, Тошкент анжуманида.

Российский флаг - Sputnik Ўзбекистон
Москва Марказий Осиё бешлиги орасидаги ҳамжиҳатликни юқори баҳолади

Сысоев айтишига қараганда,  Сурия ва Ироқ ҳудудида кучли босимга дуч келаётган ИД террорчилари Марказий Осиё ва Афғонистон ҳудудига сизиб оқиб келмоқда. Бу ерда улар яширин террорчи гуруҳлар ташкил қилмоқда.

Айни дамда Афғонистон шимолида 3000 га яқин террорчилар жойлашиб олган. Улардан 80 % хорижий фуқаролардир. Террорчилар орасида Россия, Хитой ва Марказий Осиё мамлакатлари  фуқаролари ҳам бор.

ИШИД Афғонистонда “Вилояти Хуросан” номли янги исломий давлати ташкил қилиб унга Афғонистон, Эрон, Покистон, Бангладеш ва Марказий Осиё ҳудудларини қўшиб олишни ният қилган.

“Ушбу уюшган террорчилар гуруҳини зарарсизлантириш учун “ШҲТ + Афғонистон” форматидаги  музокараларни қайта тиклаш керак. ҲАТТ террорчиликка қарши курашда 15 йиллик тажрибага эга. Бу сафарги суҳбатда Ҳиндистон ва Покистон ҳам иштирок этади. Уларнинг бой тажрибаси ташкилотнинг аксилтеррор салоҳиятини янада оширади”, — деди Сысоев.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент анжуманида Афғонистон президенти, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон, Туркия ТИВ раҳбарлари, БМТ, ЕИ, НАТО ва КХШТ махсус вакиллари ҳамда Қатар, АҚШ, Франция, Италия, БАА ва Япония ТИВ вакиллари иштирок этишмоқда.

Янгиликлар лентаси
0