ТОШКЕНТ, 27 мар – Sputnik. Афғонистонда тинчлик ўрнатишда Москва Марказий Осиё давлатлари орасидаги ҳамкорликни юқори баҳолайди, деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Тошкент анжуманида.
“Шуни қувонч билан қайд этамизки, охирги йилларда Марказий Осиё бешлиги орасидаги муносабатлар ижобий томонга ўсиб бормоқда. Бундай ўзгариш нафақат ички муаммоларни ҳал қилиш, балким Афғонистонда миллий тинчлик ўрнатиш жараёнини ишга туширишга ҳам биргаликда ёрдам кўрсатиш имкони пайдо бўлмоқда”, — деди Лавров.
Шу билан бир вақтда, Лавров Россия Афғонистон шимолида ИШИД террорчилари томонидан таянч пунктлари ташкил қилинаётганида хавотирда эканини хабар қилди.
“У ерда таянч пунктлари ташкил қилинмоқда. Жангарилар лагерларида Марказий Осиё, Россия ва бошқа мамлакатлар фуқаролари жанговар тайёргарликдан ўтмоқда. Бу эса ҳудудий ва халқаро хавфсизликк тўғридан-тўри хавф солмоқда”, — деди Лавров.
Эслатиб ўтамиз, кеча Россия ТИВи Афғонистонда аниқлаш белгиларига эга бўлган ҳарбий вертолётлар пайдо бўлганини ва улар ИШИД жангариларини Афғонистоннинг шимолий ҳудудларига ташиб ўтаётганинидан хавотирда эканини хабар қилган эди.
Тошкент анжуманида Афғонистон президенти, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон, Туркия ТИВ раҳбарлари, БМТ, ЕИ, НАТО ва КХШТ махсус вакиллари ҳамда Қатар, АҚШ, Франция, Италия, БАА ва Япония ТИВ вакиллари иштирок этишмоқда.