Импорт маҳсулотларни мажбурий инспекция қилиш тартиби бекор қилинди

© Sputnik / Станислав Савин / Медиабанкка ўтишТранспортно-логистический комплекс
Транспортно-логистический комплекс - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Импорт товарлар жўнатиш олдидан ўтказиладиган мажбурий инспекциядан озод қилинади, уларнинг шартномага мувофиқлиги учун импортёр корхона раҳбари жавоб беради.

ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Ташқи савдони ривожлантиришга халал бераётган ғов ва тўсиқларни бартараф этиш мақсадида президент қарори қабул қилинди, деб хабар қилмоқда “Жаҳон” ахборот агентлиги.

Янги қарор қабул қилишдан асосий мақсад, тадбиркорлик субъектларининг ташқи иқтисодий фаолиятда кенг иштирок этиши учун тенг ва қулай шароитлар яратиш, шунингдек, савдо операцияларини амалга оширишда ортиқча тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш, дейилган қарор матнида.

Пункт таможенного оформления на границе - Sputnik Ўзбекистон
1 октябрдан қатор маҳсулотларга импорт божлари ва акциз солиқлари камайтирилади

Қарорнинг биринчи бандида айтилишига кўра, Ўзбекистонга импорт қилинаётган товарларни юклашдан олдин мажбурий инспекциядан ўтказиш тартибини бекор қилади. Инспекция ихтиёрий равишда амалга оширилади.

Шу билан бирга, бундан буён импорт қилинаётган маҳсулотлар сифати, миқдори ва нархларини импорт шартномасига мувофиқлиги ҳамда давлатга етказилган зарар учун жавобгарлик — импорт қилувчи корхоналар мансабдор шахслари зиммасига юкланади. 

Импорт шартномаларини “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” ДУКда (Марказ) рўйхатдан ўтказади.

Участок охлаждения, заморозки и хранения мяса. - Sputnik Ўзбекистон
Импорт қилинадиган гўшт ва жониворлар қўшимча қиймат солиғидан озод қилинди

Божхона органлари олиб келинган ва божхона кўригидан ўтган маҳсулотлар учун тўланган божа ва солиқлар ҳақида маълумотларни электрон шаклда Марказга юборади.

Давлат органлари ва ташкилотларига, тижорат банкларига юк ортишдан олдин текширувчи инспекция органини импорт қилувчиларга тавсия бериш тақиқланади.

Бундан буён товарлар ёки хизматлар бўйича ўтказилаётган давлат тендер танловлари ҳам Президент ҳузуридаги “Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” томонидан текширилган ва ўз соҳасида ихтисослашган ташкилотлар орасида ўтказилади.

Бир ой муддат ичида ана шундай танловларда иштирок этиши мумкин бўлган ташкилотларга қўйиладиган талаблар рўйхати ишлаб чиқилади.

Янгиликлар лентаси
0