ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Кеча, 25 март куни соат 22:00 да Наманган вилоятининг Поп туманида яшаган, 1986 йилда туғилган Б.Раҳматов уйи ҳовлисида жойлашган ҳожатхонасига тушиб кетган "I Phone" мобиль телефонини олиш мақсадида қўшниси, 1985 йилда туғилган Э.Ниязовни ёрдамга чақирган.
Кейин Б.Раҳматовнинг бирга яшовчи отаси, 1956 йилда туғилган Ҳ.Раҳматов уларни қутқариш мақсадида ҳожатхонага тушган вақтида у ҳам ис газидан заҳарланган.
Э.Ниязов, Б.Раҳматов, Ҳ.Раҳматовлар ЎзР ФВВ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан чуқурдан олиб чиқилганларида Э.Ниязов ва Б.Раҳматовлар захарланиб воқеа жойида ҳалок бўлганлари аниқланди. Ҳ.Раҳматов эса касалхонага ётқизилган.
Айни вақтда текширув ишлари олиб борилмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 13 июл куни Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида хожатхонасида Samsung Galaxi телефонини олиб чиқаман деб, уч киши ҳалок бўлган эди.
Ҳалок бўлганларнинг бири шифокор эканлиги жамоатчилик орасида катта шов-шув ва баҳс-мунозараларни келтириб чиқарганди.