"Шифокор нега хожатхонага тушди?" - Наманган вилояти ФВВ бошқармаси изоҳи

© Sputnik / Александр КряжевВрач
Врач - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳозирда тарқалаётган гап-сўзларга қараганда, қимматбаҳо телефонни олиб чиқиш учун хожатхона ичига тушиб кетганлар пастдан туриб ёрдам сўрагани учун ҳодиса жойига етиб келган шифокор ҳам хожатхона ичига тушишга мажбур бўлган. Наҳотки олий маълумотли врач ушбу ҳаракати билан ўз ҳаётини хавф остига қўяётганини билмаган бўлса?

ТОШКЕНТ, 17 июл — Sputnik, Дилшода Раҳматова. "Энг оғир, инсон ҳаёти учун ўта оғир бўлган газ — ахлат гази ҳисобланади. Буни ёшу-қари бирдек билиши керак", — деб таъкидлади Спутник Ўзбекистон мухбирига Наманган вилояти ФВВ бошқармаси матбуот-хизмати вакили.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида бир гаджет туфайли уч инсоннинг ҳаётига нуқта қўйилди.

Samsung Galaxy Note 7 телефони - Sputnik Ўзбекистон
Наманганда туалетга тушиб кетган Samsung Galaxi дастидан уч киши ҳалок бўлди
Samsung-Galaxi-J7 телефонини хожатхонага тушириб юборган фуқаро Г.Мусабоева ёлланган ишчилар А.Қирғизбоев ва О.Мурзалиевлардан ёрдам сўраган. Икки ишчи хожатхона тубига нарвон ёрдамида тушишган ва оғир газдан захарланиб, хушдан кетишган. Шундан сўнг аёл шифокорни чақиртирган. Ёлланма ишчиларни қутқариш учун хожатхона тубига тушаётиб, врач ҳам хушидан кетган.

Янгиқўрғон туманида юз берган бу аянчли ҳодиса ҳатто жаҳон матбуотларини айланиб чиқишга улгурди.

Айтиш жоизки, аксарият ўзбекистонликлар бу фожиага одамзотга хос иллатлардан бири — очкўзлик сабаб, деган фикрни билдиришаётган бўлса-да, шифокор нега ҳожатхонага тушган, деган савол барчани қизиқтирмоқда.

Аммо шифокор нима сабабдан ҳожатхонага тушган, деган савол эса ҳозирга қадар очиқлигича қоляпти.

Наманган вилояти ФВВ бошқармаси вакилининг сўзларига кўра, шифокор ҳодиса жойида телефон эгаси бўлган аёлнинг ўзига ҳожатхонага тушиш мумкинмаслигини тушунтириши ва ўша жойнинг ўзидаёқ тегишли ташкилотларга хабар бериши керак эди.

"Доктор — ўқимишли, олий маълумотли одам нега бундай қилганига изоҳ бера олмаймиз. Ҳозир турли гап-сўзлар тарқаляпти, масалан, хожатхона ичига тушиб кетганлар пастдан туриб ёрдам сўрагани учун врач ҳам хожатхона ичига тушишга мажбур бўлган дейиляпти. Лекин бу шунчаки тахмин", — деб таъкидлади суҳбатдош.

ФВВ ходимининг сўзларига кўра, ҳозирда бу каби ҳолатлар кўпайиб кетгани учун Фавқулодда вазиятлар бошқармаси доимий равишда мана шунақа оғир газлардан заҳарланишнинг олдини олиш бўйича маҳалла фуқаролар йиғинларида суҳбатлар ташкил этиб келяпти.

"Маҳалли аҳлини йиғиб, мусулмонлар, кўзингизни очинг, хожатхонага тушиб бўлмайди, деб очиқ-ойдин гапириб, уларни ҳушёрликка чорладик. Яна бир бор эслатиб ўтамиз, хожатхонага тушиш асло мумкин эмас — у ерда энг оғир газ, инсон ҳаёти учун жуда хавфли бўлган газ мавжуд. Фарзандларга ҳам ҳушёр бўлиб, уларни иложи борича назоратдан чиқармаслик керак", — таъкидлади суҳбатдош.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча ФВВ матбуот-хизмати мазкур ҳолат юзасидан тегишли хизматлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилаётгани ҳақида хабар берган эди. Суриштирув тафсилотлари ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.

Янгиликлар лентаси
0