Наманганда туалетга тушиб кетган Samsung Galaxi дастидан уч киши ҳалок бўлди

© AP Photo / Lee Jin-manSamsung Galaxy Note 7 телефони
Samsung Galaxy Note 7 телефони - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Икки ишчи телефонни олиб чиқиш учун хожатхона тубига тушаётиб оғир газдан захарланиб хушидан кетишган. Ишчиларни қутқармоқчи бўлган шифокор ҳам ҳожатхона ичида ҳушидан кетган. Уч эркак ҳам вафот этган

ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik, Дилшода Раҳматова. 2017 йилнинг 13 июл куни Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида хожатхонасида оғир газдан захарланиш содир бўлган, деб хабар қилди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот-хизмати.

Ушбу хонадонда яшовчи фуқаро Г.Мусабоева Samsung Galaxi J7 уяли телефонини уйидаги хожатхонага тушириб юборган.

Қўлга олиш жараёни - Sputnik Ўзбекистон
Андижонда "IPhone" "жиннилари" қўлга олинди
Шу куни Мусабоева томонидан ёлланган ишчилар А.Қирғизбоев ва О.Мурзалиевлар телефонни олиб чиқиш учун бирин-кетин хожатхона тубига нарвон ёрдамида тушишган ва оғир газдан захарланиб, хушдан кетишган.

Шундан сўнг, аёл уларни қутқариш учун Янгиқўрғон туманидаги Қизилқиёқ ҚВПдан шифокор Қ.Ирисбоевни чақиртирган.

Шифокор ёлланма ишчиларни қутқариб олиш учун хожатхона тубига тушаётиб заҳарланиб, хушидан кетган.

Наманган вилояти ФВБ Қутқарув отряди қутқарувчилари келиб тушган хабардан сўнг қисқа муддат ичида воқеа жойига бориб вафот этганларни хожатхона тубидан олиб чиқишган.

Фуқаролар А.Қирғизбоев ва О.Мурзалиевлар воқеа жойида фуқаро Қ.Ирисбоев эса шифохонага олиб кетилаётган вақтда вафот этган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли хизматлар томонидан суруштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шу ўринда яқинда Ўзбекистондаги туманларнинг бирида юз берган бир воқеани эсга олиш лозим: ўз  эҳтиёткорсизлиги оқибатида "Айфон"  телефонини хожатхонага тушириб юборган аёл ўғлидан ёрдам сўрайди. Ўғил эса онасига қараб: "Ҳажга бориб келиб энди хожатхонадан чиққан телефонни ишлатмоқчи бўляпсизми", деб таёқ олиб телефонни чўктириб юборган экан…

Уч кишининг бир матоҳ туфайли нобуд бўлганини энг аҳмоқона ўлимлар рўйхатига киритиш мумкин. 

Янгиликлар лентаси
0