ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Бугун Бутунжаҳон бокс сериясида иштирок этаётган "Uzbek Tigers" жамоаси Боготада "Colombia Heroicos" жамоасига қарши жанг ўтказди. Бу ҳақда olamsport.com хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, ўзбекистонлик боксчилар 2:3 ҳисобида мағлубиятга учрашди.
Мартинез Ривас Юбержен — Мироншоҳ Ибрагимов 2:0 (Юбержен иккинчи раунддан сўнг техник нокаут эвазига ғалаба қозонди).
Мартинез Жон — Шаҳобиддин Зоиров 0:3 (Зоиров учинчи раунддан сўнг рақибини нокаутга учратди).
Гутиеррез Жон — Иқболжон Холдоров 0:3.
Вивас Жорж — Исроил Мадримов 2:1.
Хулио Девис — Санжар Турсунов 3:0.
"Uzbek Tigers" навбатдаги жангни 7 апрель куни Ўзбекистонда венесуэлалик рақибларга қарши ўтказади.