ТОШКЕНТ, 2 март — Sputnik. Uzbek Tigers жамоаси WSB мусобақасининг VIII мавсум гуруҳ босқичи 3-турида Колумбиянинг Colombia Heroicos боксчиларини 4:1 ҳисобида енгди.
Тошкентдаги "Универсал" спорт мажмуасида бўлиб ўтган бокс кечасида Шунқор Абдурасулов Дуван Зулетани (60 кг), Маҳмуд Ғоипов Александер Рангелни (69 кг), Бектемир Мелиқўзиев Диего Мотоани (81 кг) ва Баҳодир Жалолов Кристиан Салседони (+91 кг) таслим этди.
Биргина Худойназар Файзов Кейбар Авилага (52 кг) мағлуб бўлди.
Uzbek Tigers боксчилари 23 март куни яна бир бор Colombia Heroicos жамоасига қарши рингга чиқишади.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик боксчилар 27 феврал куни Cuba Domadores клубини 4:1 ҳисобида мағлуб этганди.