Ўзбекистон банкларига паспорт ва гувоҳномасиз киришга рухсат берилади

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишРабота "Юниаструм Банк"
Работа Юниаструм Банк - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Энди банклар мижозларга мижозларга хизмат кўрсатиш ҳудудига тўсқинликсиз кириш ҳамда дастлабки қабул қилиш маъмурият ходимларидан кўрсатилаётган банк хизматлари тўғрисида дастлабки маслаҳатларни олиш имконини яратади

ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Ўзбекистонда 1 июлдан банкларда янги тартиб жорий этилади. Унга кўра, мижозлар банкка дастлабки рухсатларсиз ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатларсиз кира олишади.

Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг қарорига асосланиб Sputnik мухбири хабар берди.

Центральный банк Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 1 февралдан барча банклар иш тартиби ўзгаради

Бугунги кунда маҳаллий банклар гўёки махсус қамоқхонани эслатади, кириш эшиги олдида турникетлар ўрнатилган бўлиб, бундан ташқари банкка кираётганларнинг ҳужжатини текширувчи милиция ходими туради.

Энди банклар мижозларга мижозларга хизмат кўрсатиш ҳудудига тўсқинликсиз кириш ҳамда дастлабки қабул қилиш маъмурият ходимларидан кўрсатилаётган банк хизматлари тўғрисида дастлабки маслаҳатларни олиш имконини яратади.

Президент Шавкат Мирзиёев шунингдек, узоқ йиллардан бери аҳолини қийнаб келган муаммони бартараф қилиш бўйича ҳам топшириқ берди. Республикада кейинги 20 йил давомида кредит буюртмаларини рўйхатдан ўтказиш ва кредит бериш борасида шаффоф ва тушунарли тизим яратилмаганди.

Инвестиции в бизнес - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон фирмалари кредит сифатида қарийб 100 миллион доллар олишади

Президент қарорида банклар 1 июлдан кредит (микроқарз) бериш тўғрисидаги қарорни қабул қилишнинг босқичма-босқич жараёнини ва кредит (микроқарз) бериш тўғрисида хабардор қилиш ёки уни беришни асосли рад этиш тартибини кўрсатган ҳолда кредит буюртмаларини шаффофлик асосида рўйхатдан ўтказиш ва кўриб чиқиш учун шароитларни яратиши белгилаб қўйилди.

Ҳужжатга кўра, кредит ташкилотларига микроқарз шартномалари, шунингдек, ломбардлар томонидан тузилган кредит шартномалари бўйича йиллик қарз суммасининг ярмидан кўп миқдорида фоизлар ҳисоблаш, комиссия ундириш ва неустойка (штраф, пеня), жавобгарликнинг бошқа чораларини қўллаш тақиқланди.

Бундан ташқари, уларга кредит буюртмаларини кўриб чиқиш, ссуда ҳисобрақамларига хизмат кўрсатиш, кредитлар ажратиш учун тўловлар, шунингдек, жисмоний шахслар ва кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан кредитлар (микроқарзлар)ни муддатидан илгари қоплаш учун неустойка ундиришлари ман этилади. 

Янгиликлар лентаси
0