Ўзбекистонда 1 февралдан барча банклар иш тартиби ўзгаради

© uz.24Центральный банк Узбекистана
Центральный банк Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Марказий банк тавсиясига кўра, Ўзбекистонда барча тижорат банклари тушликка чиқиш вақти бир хил бўлади.

ТОШКЕНТ, 30 янв – Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки қарорига кўра, 1 февралдан бошлаб Марказий банкнинг барча бўлимларида тушлик вақти бир хил бўлади.

“Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 27 январдаги 3/1-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида ходимларнинг тушлик танаффус вақти соат 1300 дан соат 1400 гача этиб белгиланди”, — дейилган банк хабарида.

Шу муносабат билан, аҳоли, корхона ва ташкилотлар, шу жумладан тадбиркорлик субъектларига банк хизматларини кўрсатиш бўйича қулайликлар яратиш мақсадида, банк ва унинг филиалларида тушлик танаффус вақтини соат 1300 дан соат 1400 гача этиб белгилаш масаласини кўриб чиқиш тижорат банкларига тавсия этилди.

Янгиликлар лентаси
0