Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги Наврўз шодиёналарида иштирок этди

Oбуна бўлиш
Самарқанддаги байрам шодиёналарида тожикистонлик меҳмонлар ҳам қатнашди

ТОШКЕНТ, 21 мар – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган Наврўз шодиёналарида иштирок этди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Шавкат Мирзиёев принял участие в гуляниях в честь Навруза - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев юртга қут-барака, халққа тинчлик-фаровонлик тилади

“Давлатимиз раҳбари вилоят жамоатчилиги, нуронийлар, фаоллар, ёшлар билан суҳбатлашиб, барчани байрам билан яна бир бор табриклади. Самимий мулоқот чоғида мамлакатимиздаги ислоҳотлар, одамлар ҳаётидаги ўзгаришлар ҳақида сўз борди”, дейилади хабарда.

Шавкат Мирзиёев шаҳардаги Алишер Навоий номидаги марказий маданият ва истироҳат боғида ўрнатилган Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий ҳайкаллари пойига гул қўйди.

Самарқанддаги байрам шодиёналарида тожикистонлик меҳмонлар ҳам қатнашди.

Эслатиб ўтамиз, бугун эрталаб Ўзбекистон президенти Тошкент шаҳрида Наврўз байрами тантаналарида иштирок этганди.

Янгиликлар лентаси
0