Илгари Кореяда ишлаб қайтганлар учун май ойида тест синовлари ўтказилади

© Sputnik / Александр Поготов / Медиабанкка ўтишМигранты во время экзаменационного тестирования
Мигранты во время экзаменационного тестирования - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати Эркин ёллаш тизими бўйича ўтказиладиган компютер тест синовларидан муваффақиятли ўтган номзодларгина Корея маълумотлар базасига киритилади

ТОШКЕНТ, 20 мар – Sputnik. Корея Республикасида шартнома асосида меҳнат фаолиятини муваффақиятли битириб қайтиб келган фуқаролар 4 май кунидан бошлаб бўлиб ўтадиган тест синовларида қатнашиш учун рўйхатга олинади. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги хабар берди.

Хабарда айтилишича, Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати Эркин ёллаш тизими бўйича ўтказиладиган компютер тест синовларидан муваффақиятли ўтган номзодларгина Корея маълумотлар базасига киритилади.

Города мира. Сеул - Sputnik Ўзбекистон
Жанубий Кореяга ишга борадиган ўзбекистонликлар учун квоталар сони кўпайтирилади

Рўйхатдан қуйидаги талабларга жавоб берадиган фуқаролар ўтишлари мумкин:

2010 йил 1 январдан кейин Корея Республикасидан қайтиб келган фуқаролар, ёши 18 дан 39 ёшгача бўлган фуқаролар (1978 йил 30 мартдан 2000 йил 29 мартгача оралиғида туғилганлар), муқаддам жиноий жавобгарликка тортилмаган, Кореядан депорт қилинмаган ёки депорт қилинганлиги тўғрисида буйруғи бўлмаган, Кореяда доимий яшаш ва иш жойини ташлаб кетиш мақсади бўлмаган фуқаролар.

Шунингдек, Е-9 ва Е-10 визалари бўйича Кореяда 5 йиллик ёки ундан кўп муддатли истиқомат қилмаган шахслар

Юқорида кўрсатиб ўтилган шартларга тўлиқ мос келган фуқаролар 2018 йил 24 ва 26 март кунлари вилоятларда жойлашган “Миллий банк”нинг марказий шахобчалари орқали Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг Миллий банк бош амалиёт бўлимидаги махсус ҳисоб рақамига 30 АҚШ доллари миқдоридаги маблағнинг сўмдаги қийматини тўлов кунидаги Марказий банк расмий курси бўйича тўлашлари лозимлиги билдирилган.

Тўлов мақсадида ҳар бир фуқаро ўзининг исм-фамилиясини тўғри, тўлиқ ҳамда паспорт серияси ва рақамини тўлиқ кўрсатишлари талаб этилади.

Зарубежные страны: Южная Корея - Sputnik Ўзбекистон
Кореяда ишлаб Ўзбекистонга қайтганлар Миграция агентлигига келишлари сўралмоқда

24 ва 26 март куни белгиланган тўловни амалга оширган фуқаролар рўйхати Миллий банк томонидан тақдим этилганидан сўнг улар онлайн рўйхатга олиш жараёнида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлишлари мумкин.

Корея томонидан тақдим этилган рўйхатга асосан 28 март соат 9дан 29 март соат 18га қадар Агентликнинг расмий wеб сайти www.migration.uz орқали онлайн рўйхатга олиш ўтказилади. Қайд этилган санадан бошқа кунлари рўйхатдан ўтиш имконияти мавжуд эмас.

Рўйхатдаги фуқаролар ўз исм шарифи устига тугмачани босиб саҳифада мажбурият билан танишиб, розилик билдириб тасдиқлаган тақдирда, онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин бўлади.

Тестга кириш учун рухсатнома рақамини олган фуқаролар учун 4 майдан бошлаб тест синовлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Агентлик Эркин ёллаш тизими бўйича юзага келган ҳолатига кўра тест синовлари дастурига ўзгартириш киритилиши мумкинлигини маълум қилган.

Бўлиб ўтадиган тест синовлар вақти ва тартиби тўғрисида қўшимча эълон берилади.

Янгиликлар лентаси
0