Кореяда ишлаб Ўзбекистонга қайтганлар Миграция агентлигига келишлари сўралмоқда

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишЗарубежные страны: Южная Корея
Зарубежные страны: Южная Корея - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Агентликка келиб рўйхатдан ўтмаган фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикасида белгиланган иш ҳақининг бир баробари миқдорида жарима қўлланилиши маълум қилинган

ТОШКЕНТ, 13 фев – Sputnik. Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Корея Республикасида меҳнат фаолиятини амалга ошириб Ўзбекистонга қайтиб келган фуқароларни агентликка келишларини сўрамоқда.

“Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги орқали Корея Республикасига меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун юборилган фуқаролар билан Агентлик ўртасида имзоланган хизмат кўрсатиш шартномаларида фуқаролар Корея иш берувчиси билан тузилган меҳнат шартномаси муддати якунлангандан сўнг, 10 (ўн) иш куни ичида Ўзбекистонга қайтиб келиши ва 30 (ўттиз календарь куни ичида “ўз юртига қайтган шахс” сифатида рўйхатга олиниш учун Агентликка келиши шартлиги белгиланган”, дейилади Агентликнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида берилган эълонда.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикасига қайтиб келган бўлсада, Агентликка келиб рўйхатдан ўтмаган фуқароларни Агентликда рўйхатдан ўтишини, акс ҳолда уларга нисбатан Ўзбекистон Республикасида белгиланган иш ҳақининг бир баробари миқдорида жарима қўлланилиши маълум қилинган.

Янгиликлар лентаси
0