ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Олий Мажлис Сенати Кенгаши ўн тўртинчи ялпи мажлисни чақириш тўғрисида қарор қабул қилди, деб хабар қилди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати матбуот-хизмати.
"Давлат мукофотлари тўғрисида" (янги таҳрири);
"Жамоатчилик назорати тўғрисида";
"Давлат харидлари тўғрисида";
"Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида";
"Ўрмон тўғрисида" (янги таҳрири);
"Ўзбекистон Республикаси уй-жой-коммунал хизмати соҳаси ходимлари кунини белгилаш тўғрисида";
"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида", улар орасида Солиқ кодексига тузатишлар ҳам бор.
Бундан ташқари, сенаторлар халқаро ҳуқуқий ҳужжатларни ратификация қилиш тўғрисидаги бир қанча қонунларни кўриб чиқадилар.
Шунингдек, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг (омбудсман) 2017 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни, адлия вазирининг 2017 йилда ҳуқуқий тарғибот ва маърифатнинг ҳолати ҳақидаги ахборотини эшитадилар ҳамда тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқадилар.