Сенат қарори лойиҳаси: "ота кўрди", "куёв чақирди" каби тадбирлар ман этилади

© flickr.com/ ChuWeiHunG IPhotoЖених и невеста на бракосочетании
Жених и невеста на бракосочетании - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тўй-ҳашамларда 150 нафаргача, ош бериш маросимларида 200 нафаргача киши қатнашади

ТОШКЕНТ, 15 мар – Sputnik. Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг "Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида"ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда қўйиладиган умумий талабларга кўра, тўй-ҳашамлар соат 10:00 дан 23:00 гача, ош бериш маросимлари соат 12:00 дан 15:00 гача ўтказилади. Соат 23:00 дан кейин оилавий тадбирларни давом эттиришга йўл қўйилмайди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев амалдорларга тўйларга боришни ман этди

Тўй-ҳашамларда 150 нафаргача, ош бериш маросимларида 200 нафаргача киши қатнашади.

Дафн этиш ва мотам маросимларида чекланмаган миқдорда фуқаролар иштирок этиши мумкин, ош бериш маросимлари бундан мустасно.

Оилавий тадбирларни ўтказишда қуйидаги талабларга риоя этилиши шарт: никоҳни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда келин-куёвнинг тўйхонага келиши ва кетиши билан боғлиқ оилавий тадбирларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш нуқтаи назаридан 2 тадан кўп бўлмаган енгил автомашинадан фойдаланиш, оилавий тадбирларда пуллик автотранспорт хизмати фақат лицензияга эга бўлган ташувчилар томонидан кўрсатилиши.

Оилавий тадбирларда диний мавзуда маъруза кўзда тутилган бўлса, ушбу маъруза дин соҳаси вакили томонидан амалга оширилади.

Дин соҳаси вакилига адлия органларида рўйхатга олинган диний ташкилот, диний таълим муассасасида ишлайдиган, диний билимга эга шахс, масжид имом-хатиби ва ноиб-имоми киради.

Свадебные кольца - Sputnik Ўзбекистон
Дабдабанинг дабдаласи: дабдабага қарши қонун қабул қилинадиган вақт келди

Оилавий тадбирларда лицензияланадиган фаолият туридан фойдаланилган тақдирда, лицензияли хизмат кўрсатадиган жисмоний ва юридик шахслар тўйхона, кафе, ресторан маъмуриятига ва ушбу хизматдан фойдаланувчиларга бу каби хизматларни кўрсатишга рухсат берувчи лицензиянинг нусхасини тақдим этади.

Лицензияга эга бўлмаган жисмоний ва юридик шахсларга оилавий тадбирларда хизмат кўрсатишга йўл қўйилмайди.

"Танишув", "сеп ёйди", "қуда таниш", "ота кўрди", "ота келди", "чарлари", "қуда чақирди", "куёв чақирди", "келин чақирди", "куёв навкари", "келин навкари", "келин салом", "тоғора юбориш" ва шу каби бошқа тадбирларни ўтказиш ман этилади. Шунингдек, "пул қистириш", "пул сочиш", одобсиз шоулар, "севги тарихи" ("Love story") каби ахлоқ-одобга зид бўлган бошқа ҳолатларга йўл қўйилмайди.

Дафн этиш ва мотам маросимлари билан боғлиқ миллий қадриятларимиз ва муқаддас динимиз қоидаларига зид бўлган ортиқча тадбирларни ўтказиш ман этилади.

Свадебный букет невесты - Sputnik Ўзбекистон
Тўйлар муборак: депутатлар тўй-ҳашамлар борасида қарор қабул қилишди

Тўйхона, кафе ва ресторанларда оилавий тадбирларни ўтказишда оилавий тадбир иштирокчилари сони, уларни ўтказиш вақтига риоя этилиши, автотранспорт воситаларини сақлаш жойларига эга бўлиши, атрофда яшовчи аҳолининг тинчлиги ва осойишталигини бузмаслик, шунингдек, маиший шовқинга йўл қўйилмаслиги ҳамда санитария-гигиена қоидаларига риоя этилиши ва озиқ-овқат маҳсулотлари сифат талаблари даражасида бўлиши лозим.

Тўйхона, кафе ва ресторанларда 50 киши ва ундан ортиқ шахслар иштирокида ўтказиладиган оилавий тадбирлар учун тадбир ўтказувчи шахс ва тўйхона, кафе ва ресторан раҳбари ўртасида шартнома тузилади. Шартномада томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, иш ҳамда хизмат тури, тўлов, харажатлар миқдори, тадбир иштирокчилари сони, муддати ҳамда амалдаги қонунчиликда белгиланган бошқа талаблар кўрсатилади.

Оилавий тадбирларда санъаткорларнинг (хонанда, созанда, раққоса, бошловчи, сўз устаси, фотограф ва бошқалар) хизмат кўрсатиши қонун ҳужжатларига мувофиқ шартнома асосида амалга оширилади.

Оилавий тадбирларда бир нафардан ортиқ санъаткорнинг (гуруҳнинг) иштирок этиши (хизмат кўрсатиши) ман этилади.

Рак молочной железы - Sputnik Ўзбекистон
Ромитан туманида тўйхонада 90 киши овқатдан заҳарланиб шифохонага тушди

Тўйхона, кафе ва ресторанлар маъмурияти оилавий тадбирлар ўтказилаётганда тегишли хавфсизлик чораларини таъминлаши шарт.

Маҳаллий ҳокимликлар, прокуратура, ички ишлар, солиқ ва ФҲДЁ органлари оилавий тадбирларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилиши устидан таъсирчан назоратни амалга оширади.

Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни мувофиқлаштирувчи республика комиссияси ва ҳудудий комиссиялар оилавий тадбирлар ўтказилиши устидан жамоатчилик назоратини, шунингдек, мониторингини амалга оширади.

Ички ишлар органлари оилавий тадбирларни ўтказишга оид қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги аниқланган ҳолатда тегишли шахсларни жавобгарликка тортиш чораларини кўради.

Қарор лойиҳаси 15 март куни муҳокамага қўйилган бўлиб, шу йилнинг 30 март куни муҳокама якунланади.

Шерзод Қудратхўжаев - Sputnik Ўзбекистон
"Тўйлар муборак", ёҳуд Деҳқонқулга айланмайлик! - Қудратхўжаевнинг тўйлар ҳақида ўйлари

Фуқаролар лойиҳани муҳокама қилишни бошлаб юборишган бўлиб, қарор борасида ўз таклифларини билдиришган. Жумладан, Ш.Баймурадов "тўй ва оилавий тадбирларда (мотам маросимларидан ташқари) 150 кишигача, ошларда 200 кишигача иштирок этиши мумкин деб белгиланганлиги, лекин тўйхоналарнинг сиғими 200 кишидан ошмаслиги белгиланмаётганлигини, ушбу ҳолатни инобатга олиш кераклигини ёзади.

Алишер Умаров спиртли ичимликларни тарқатишда уларнинг турлари бўйича чекловлар қўйилиши лозимлигини, кўпгина кўнгилсизликлар айнан шулар оқибатида содир бўлаётганлигини айтган.

Талгат Агзамов эса ош бериш маросимларини қишлоқ жойларда наҳорда берилиши мақсадга мувофиқ бўлишини билдирган. Унинг фикрича, эрта тонгдан деҳқонлар далага меҳнат қилгани чиқиб кетишади. Шу боис маросимни ўтказиб, сўнг меҳнат қилгани кетишгани маъқул.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев дабдабали тўй-маросимларни нишонлайдиган давлат мансабдорларини танқид қилган, дабдабали тўйлар қилиш ўрнига муҳтожларга ёрдам беришга чақирганди.

Янгиликлар лентаси
0