ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Муқаддам судланган А.Сафаров тадбиркорга сувенир бўлган етти минг етти юз эллик АҚШ долларини бериб алдади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.
Маълум бўлишича, фирибгар тадбиркорнинг мобиль телефонига қўнғироқ қилиб, ўзини "Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида "Акфа" ромларни ясаш билан шуғулланаман" деб алдаган. Сўнгра умумий қиймати 36 минг 300 минг сўмлик ойналарни сотиб олишга келишиб, ойналарни Сирдарё тумани ҳудудида кутиб олиб, оқ полиэтилен пакетга скотч билан ўралган сувенир бўлган 7 минг 750 АҚШ долларини гаров сифатида берган.
Аммо бу ҳам ҳаммаси эмас. Фирибгар ойналарни Гулистон шаҳрида жойлашган "Лорд савдо инвест" хусусий корхонаси раҳбари, Х.Ахмедовга сотиб юбориб, воқеа жойидан яширинган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида яшовчи, мақаддам судланган, 1989 йилда туғилган А.Сафаров содир этганлиги аниқланиб қўлга олинган.