Тошкентда 53та машинани ижарага олиб сотиб юборган фирибгар қўлга олинди

© Sputnik / Игорь Руссак / Медиабанкка ўтишНа автостоянке возле завода General Motors
На автостоянке возле завода General Motors - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фирибгар 2016 йил март ойидан 2016 йил июнь ойига қадар бўлган вақт оралиғида 53 нафар фуқарога тегишли бўлган автоуловларни қўлга киритганлиги аниқланган

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. 2016 йилнинг 30 май куни Атабек Мамирбеков Мехрож Маҳмудовнинг ишончига кириб, унга тегишли бўлган "Лассети" автоуловини алдов йўли билан қўлга киритиб, кейинчалик Шерзод Шораҳмедовга 9000 АҚШ долларига сотиб юборган ва олган пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбек милиция ходимлари - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент ИИБ фирибгарлардан эҳтиёт бўлишга чақирди

Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Мамирбековга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик, яъни ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган эди.

Олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари жараёнида, Мамирбеков 2016 йил март ойидан 2016 йил июнь ойига қадар бўлган вақт оралиғида фирибгарлик йўли билан 53 нафар фуқарога тегишли бўлган автоуловларни қўлга киритганлиги аниқланган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.
Янгиликлар лентаси
0