ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. Ангренлик Ж. Мутаваллиев туман электр тармоқлари идорасида аллақачон ишдан бўшаган бўлсада, фуқароларни алдаб, улардан пул ундириб келган, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.
Хабарда айтилишича, аслида Жамшид Мутаваллиев бир неча бор фирибгарлик жинояти учун жиноий жавобгарликка тортилган.
2016 йил 10 март куни Жамшид Мутаваллиев Фируза Парпиеванинг ишончига кириб, у истиқомат килаётган хонадоннинг коммунал тўловларини тўлаб қўйишга ваъда қилади ва ҳисобида 550 минг сўм пул бўлган пластик карточкасини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўз эхтиёжлари учун ишлатиб юборади.
Ўзбекистон ИИВ "ҳар бир фуқаро ўз ҳақ-ҳуқуқларини яхши англаб, қонунларни пухта ўргансалар, олган ҳуқуқий билимлари бундай фирибгарларнинг найрангига қарши энг самарали восита бўлади", — дея огоҳлантирган.
"Ўзтрансгаз" АК масъул ходими Бахтиёр Пўлатов ҳам газ идораси ходими ва истеъмолчилар ўртасидаги муносабатнинг ҳозирги аҳволини қониқарсиз, деб баҳолаб, бундан кейин газ идорасига ишга кирувчининг номзоди ҳар томонлама ўрганилишини маълум қилган.