"Чиройли" авторақамлар Ўзбекистон ғазнасига қанча даромад келтиргани маълум бўлди

© Foto : Новости Узбекистана"Красивые" номера на автомобиль в Узбекистане
Красивые номера на автомобиль в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўтган ҳафта давомида биржа орқали 28 таси жисмоний шахсларга, 5 таси юридик шахсларга сотилди.

ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. 2018 йил 5 мартдан 11 мартигача бўлган давр мобайнида биржанинг онлайн аукционлари орқали 33 та автомобиль рақам белгилари сотилди. Бу ҳақда Ўзбекистон товар хомашё биржаси махсус ахборот портали хабар қилди.

Эвакуация автомобиля - Sputnik Ўзбекистон
ИИББ нотўғри парковкага қарши кураш учун махсус автомажмуаларни харид қилиши мумкин

Хабарда айтилишича, чиройли рақамлардан 28 таси жисмоний шахсларга, 5 таси юридик шахсларга сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 409 миллион сўмни ташкил қилди.

Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг деярли 64% олий тоифадаги авторақамларга, 21% битимлар 2 тоифа авторақамлар ва 15% битимлар 3-тоифа авторақамлар бўйича тузилган.

Харидорлар таркибида етакчиликни Тошкент ва Тошкент вилояти автоҳаваскорлари эгаллади ва уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 33%га етди. Кейинги ўринни Фарғона вилояти — 18%, учинчи ўринда эса Андижон ва Самарқанд вилояти харидорлари 15% улуш билан эгаллади. Қолган вилоятларнинг умумий улушлари 19%ни ташкил этди.

Янгиликлар лентаси
0