ИИББ нотўғри парковкага қарши кураш учун махсус автомажмуаларни харид қилиши мумкин

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишЭвакуация автомобиля
Эвакуация автомобиля - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Махсус қурилмалар автомашинага ўрнатилади. Ушбу автомашина белгиланган йўналишда ҳаракатланиб, йўл қоидаларини бузган автомашиналарнинг рақамларни автоматик тарзда суратга олади.

ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ нотўғри парковка қилувчи ҳайдовчиларга қарши кураш бўйича чора-тадбирлар режасини тайёрламоқда. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар қилди.

Работа эвакуаторов - Sputnik Ўзбекистон
Нотўғри парковка қилинган автомобилларни нима кутмоқда

Кўриб чиқилаётган чоралардан бири бу — нотўғри парковкани қайд этувчи автоматлаштирилган мажмуаларни қўллаш. Ҳозирги кунда Москвада бундай тизимлар кенг фойдаланмоқда. Махсус қурилмалар оддий автомашинага ўрнатилади. Ушбу автомашина белгиланган йўналишда ҳаракатланиб, йўл қоидаларини бузган автомашиналарнинг рақамларни автоматик тарзда суратга олади.

Ҳар бир машинага белгиланган йўналиш белгилаб берилади, GPS ёрдамида парковка тақиқланган жойлар аниқланади. Автомашина ноқонуний парковка зонасига кирганда, тизим автоматик тарзда видео қайд этишни бошлайди. Битта камера машинанинг умумий кўринишини, иккинчи камера эса давлат рақамини суратга олади.

"Йўл ҳаракат қоидабузарлар билан курашишда энг замонавий технологияларни қўллашни кўриб чиқмоқдамиз, шу жумладан бу каби автоматлаштирилган мажмуалар. Бу жуда яхши тажриба, биз уни ҳозирги вақтда фаол равишда ўрганмоқдамиз. Бундан ташқари, бизда махсус қурилмалар билан жиҳозланган автомашиналар бор. Улар йўлларда ҳаракатланиб, тезликни белгиланган меъёридан ошириш қоидабузарликларини қайд этмоқда", — деб таъкидлади, Ички ишлар вазири ўринбосари, Тошкент ИИББ бошлиғи, генерал-майор Рустам Жўраев.

Бугунги кунда инспекторларда ҳуқуқбузарлар билан курашиш воситаларда айрим ноқулайликлар мавжуд. Нотўғри парковка қилаётган ҳайдовчиларнинг сони жуда кўп, эвакуаторлар эса кам. Шунинг учун келгуси вақтда жарималарни бериш жараёнини соддалаштириш режалаштирилмоқда.

"Бу вазиятдан чиқиш энг оддий йўли — бу ҳуқуқбузарликни мобил телефонга тасвирга олиш мумкин. Суратда йўл белгиси, автомашина, вақт қайд этилади. Шундан сўнг инспектор эвакуаторни чақиради ва машина жарима майдонига олиб кетилади. Яна бир қулай усул — жарима квитанцияларини машина ойна тозалаш қурилмаси остида қолдириш. Бошқа мамлакатларда бу усул қўлланилганлиги сабабли биз бугунги кунда кўриб чиқмоқдамиз, бироқ бизнинг ҳайдовчиларимиз бу квитанцияларни йўқ қилишлари мумкин", — деди Жўраев.

Унинг сўзларига кўра, Тошкент ИИББда ҳуқуқбузарлар билан курашиш бўйича самарали чора-тадбирларни тайёрлаш учун икки ой муддат бор. Кейин чоралар юқори турувчи органларга кўриб чиқиш учун юборилади, тасдиқлангандан сўнг бу чоралар Тошкент кўчаларида амал қилишни бошлайди.

Янгиликлар лентаси
0