Тожикистон фуқаролари 16 мартдан бошлаб Ўзбекистонга визасиз киришлари мумкин

Oбуна бўлиш
Мирзиёев 2018-йил 9-март куни Душанбе шаҳрида имзоланган Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларининг ўзаро келиб кетишлари тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни тасдиқлади

ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти томонидан имзоланган Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларининг ўзаро келиб кетишлари тўғрисидаги битимга мувофиқ Тожикистон фуқаролари 16 мартдан бошлаб Ўзбекистонга визасиз киришлари мумкин, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Президенты Узбекистана и Таджикистана Шавкат Мирзиёев и Эмомали Рахмон - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев: Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида ҳал қилинмаган масалалар қолмади
"2018-йилнинг 14-март куни Ўзбекистон томони ички давлат процедураларини якунлади — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018-йил 9-март куни Душанбе шаҳрида имзоланган Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларининг ўзаро келиб кетишлари тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни тасдиқлади.

Ёрқин баҳор байрами Наврўз арафасида икки мамлакат аҳолисига қулай шарт-шароит яратиш мақсадида Тожикистон Республикаси фуқароларига ушбу Битимни расман кучга киришига қадар вақтинчалик қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинди", — дейилади хабарда.

2018-йил 16-мартдан эътиборан Тожикистон Республикаси фуқаролари амалдаги сафар ҳужжатлари (дипломатик, хизмат ва хорижга чиқиш умумий фуқаролик паспорти) билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида визасиз (30 кунгача) бўлишлари мумкин.

Хабарда айтилишича, битимнинг кучга кириш санаси ва Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Тожикистон Республикасида бўлишига нисбатан қўлланиши тўғрисидаги маълумот қўшимча тарзда эълон қилинади.

Янгиликлар лентаси
0