Мирзиёев: Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида ҳал қилинмаган масалалар қолмади

© Пресс-служба президента РУЗПрезиденты Узбекистана и Таджикистана Шавкат Мирзиёев и Эмомали Рахмон
Президенты Узбекистана и Таджикистана Шавкат Мирзиёев и Эмомали Рахмон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон Дўстлик ва яхши қўшниликни мустаҳкамлаш тўғрисида қўшма баёнот, Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартномани имзоладилар

ТОШКЕНТ, 9 март — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида ҳал қилинмаган масалалар қолмаганини таъкидлади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.

Бугун Душанбеда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ўртасида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтди.

Музокаралардан сўнг эришилган келишувлар бўйича ҳужжатларни имзолаш маросими бўлди.

Встреча Шавката Мирзиёева и Эмомали Рахмона в Душанбе - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Раҳмонни Ўзбекистонга таклиф этди

Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон Дўстлик ва яхши қўшниликни мустаҳкамлаш тўғрисида қўшма баёнот, Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартномани имзоладилар.

Савдо, иқтисодиёт, инвестиция, молия, транспорт ва транзит, қишлоқ хўжалиги, сув-энергетика, солиқ, божхона, туризм, фан-таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, хавфсизлик ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳаларидаги ҳамкорлик ҳамда ҳудудлараро алоқаларни ривожлантиришга қаратилган жами 27 та ҳужжат имзоланди.

"Ушбу салмоқли ҳужжатлар тўплами мамлакатларимиз ва қардош халқларимиз ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш учун янгича ҳуқуқий асос яратади", — дейилади хабарда.

© Пресс-служба президента РУзПрезиденты Узбекистана и Таджикистана Шавкат Мирзиёев и Эмомали Рахмон
Президенты Узбекистана и Таджикистана Шавкат Мирзиёев и Эмомали Рахмон - Sputnik Ўзбекистон
Президенты Узбекистана и Таджикистана Шавкат Мирзиёев и Эмомали Рахмон

Матбуот анжуманида Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон музокаралар дўстона, очиқ ва амалий руҳда ўтганини, мулоқотлар натижасидан мамнунлигини таъкидладилар.

"Биз Ўзбекистон ва Тожикистоннинг сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, энергетика ва бошқа устувор соҳалардаги муносабатларини мустаҳкамлашга доир долзарб масалаларни муҳокама қилдик. Бунинг натижаси сифатида муҳим ҳужжатлар — Давлат чегараси бўйича шартнома ва Фуқароларнинг ўзаро қатнови тўғрисида битим имзоланди. Бугун эришилган тарихий келишувлар нафақат халқларимиз, балки бутун минтақа учун улкан аҳамиятга эга", деди Ўзбекистон раҳбари.

Давлат раҳбарларининг самарали музокаралари, ишбилармон доираларнинг бевосита мулоқоти натижасида икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга олиб чиқиладиган бўлди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида ҳал қилинмаган масалалар қолмаганини таъкидлади. Президент Имомали Раҳмон бу фикрни тўла қўллаб-қувватлади.

Томонлар мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни ўзаро ишонч, дўстлик ва яхши қўшнилик асосида янада мустаҳкамлашга интилишини билдирди.

Янгиликлар лентаси
0