Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга жўнаб кетди

© Gennady MiskoСамолёт авиакомпании "Узбекистон хаво йуллари"
Самолёт авиакомпании Узбекистон хаво йуллари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Остонада бўлиб ўтаётган Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарлари учрашувида Ўзбекистон президенти ушбу учрашувнинг ташаббускорларидан бири сифатида ташриф буюрмоқда

ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга жўнаб кетди, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати.

"Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг биринчи маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Қозоғистонга жўнаб кетди"?— дейилган расмий хабарда.

Хабарда айтилишига кўра, Шавкат Мирзиёев ушбу урашувда нафақат Ўзбекистон президенти, балки мазкур минтақавий учрашувнинг ташаббускори сифатида ташриф буюрмоқда. Ташриф бир кунга мўлжалланган.

Григорий Лукьянов эксперт ВШЭ - Sputnik Ўзбекистон
Эксперт: Остона саммити Марказий Осиёнинг бирлашиши йўлида муҳим қадам бўлади

Эслатиб ўтамиз, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учрашуви 15 март куни Остонада бўлиб ўтади. Унда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон президентлари иштирок этишади, Туркманистон номидан президент Гурбангули Бердимуҳамедов ўрнига мажлис раиси Акжа Нурбердиева қатнашади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўтган йилнинг ноябрида Самарқандда бўлиб ўтган Марказий Осиё муаммоларига бағишланган халқаро конференцияда ушбу шаклдаги учрашувни ўтказиш ташаббуси билан чиққанди. Қозоғистон бу ташаббусни қўллаб-қувватлади ва дастлабки учрашувни Наврўз байрами арафасида Остонада ўтказишни таклиф этди.

Янгиликлар лентаси
0