Эксперт: Остона саммити Марказий Осиёнинг бирлашиши йўлида муҳим қадам бўлади

© Sputnik / Владимир ТрефиловГригорий Лукьянов эксперт ВШЭ
Григорий Лукьянов эксперт ВШЭ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Олий иқтисодиёт мактаби" миллий тадқиқот университети ўқитувчиси, Марказий Осиё бўйича эксперт Григорий Лукьянов Остонада бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари саммити аҳамияти ҳақида фикр билдирди

ТОШКЕНТ, 13 мар – Sputnik. Экспертнинг фикрича, Марказий Осиё давлатлари президентларининг учрашуви шуниси билан аҳамиятлики, ҳозирда қўшнилар орасидаги муносабатлар буткул бошқача сиёсий йўналишда ривожланмоқда.

Города мира. Астана - Sputnik Ўзбекистон
Остонада Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари саммити ўтказилади, ЕИ буни олқишлади

"Ушбу минтақанинг асосий муаммоси ҳар доим умумий ва муаммоли масалалар борасида якдил фикрга кела олмаслик бўлган. Бунга Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг кўп йиллик етакчилари орасидаги шахсий муносабатлар ҳамда кўплаб иқтисодий ва савдо жараёнларининг тўхтаб қолишига сабаб бўлган ишончсизлик муҳити маълум даражада ўз таъсирини ўтказган", — деди эксперт.

Лукьяновнинг айтишича, расмий Тошкентнинг ташқи сиёсатга нисбатан янгичи ёндашуви натижасида қўшни мамлакатлар билан изчил алоқалар ўрнатиш имконияти юзага келди. Ҳозирда, дейди у, минтақа учун асосий масала хавфсизлик эмас, балки Марказий Осиёнинг бирлашиши учун хизмат қиладиган савдо-иқтисодий ва маданий алоқаларни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлашдир.

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учрашуви 15 март куни Остонада бўлиб ўтади. Унда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон президентлари иштирок этишади, Туркманистон номидан президент Гурбангули Бердимуҳамедов ўрнига мажлис раиси Акжа Нурбердиева қатнашади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўтган йилнинг ноябрида Самарқандда бўлиб ўтган Марказий Осиё муаммоларига бағишланган халқаро конференцияда ушбу шаклдаги учрашувни ўтказиш ташаббуси билан чиққанди. Қозоғистон бу ташаббусни қўллаб-қувватлади ва дастлабки учрашувни Наврўз байрами арафасида Остонада ўтказишни таклиф этди.

Янгиликлар лентаси
0