Ўзбекистон валюта олиб чиқиш тартибини соддалаштирди

© Sputnik / Михаил Кутузов / Медиабанкка ўтишДенежные купюры: доллары США
Денежные купюры: доллары США - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эндиликда валютани Ўзбекистон ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш учун рухсатнома Марказий банкнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош бошқармалари томонидан берилади

ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Ўзбекистон беш минг доллардан ошиқ миқдордаги валютани мамлакатдан олиб чиқиш тартибини соддалаштирди, деб хабар берди Марказий Банк матбуот-хизмати.

Ўзбекистонда валюта олиб кириш ва олиб чиқиш қоидалари тасдиқланди
Янги тартибга мувофиқ, жисмоний шахслар томонидан 5000 АҚШ доллари эквиваленти миқдоридан ошган нақд хорижий валютани Ўзбекистон ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш учун рухсатнома Марказий банкнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош бошқармалари томонидан берилади.

Бунга қадар мазкур рухсатнома фақатгина Марказий банк томонидан берилар эди.

Эндиликда рухсатнома олиш учун жисмоний шахслар Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармасига тегишли ҳужжатларни топширади.

Рухсатнома олиш учун топшириладиган нақд хорижий валюта келиб чиқишининг манбасини тасдиқловчи ҳужжатлар аниқлаштирилиб, ушбу ҳужжатлар тоифасига илгари нақд хорижий валюта сотиб олинганлигини тасдиқловчи банк маълумотномаси, жисмоний шахснинг банкда очилган ҳисобварақларига хориждан келиб тушган валюта маблағларини ечилганлигини тасдиқловчи банк маълумотномаси, нақд хорижий валютани хорижий давлатлардан олиб келганлигини тасдиқловчи божхона декларацияси киритилди.

Рухсатномани берганлик учун жисмоний шахслардан тўлов ундирилмайди.

Янгиликлар лентаси
0