Норов: Европа Иттифоқи Ўзбекистон учун халқаро саҳнадаги муҳим ҳамкорлардан биридир

© Sputnik / Рамиз БахтияровВладимир Норов
Владимир Норов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Норовга кўра, Европа Иттифоқи билан яқиндан ҳамкорлик Марказий Осиё давлатларига жаҳон сиёсий ва иқтисодий тизимига интеграция қилиш имкониятини очиб беради

ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Ўзбекистон Европа Иттифоқини халқаро саҳнадаги муҳим ҳамкорлардан бири деб билади, дея таъкидлади Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва Минтақалараро тадқиқотлар институти директори Владимир Норов  Тошкент шаҳрида ўтказилган "Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик: келажакка назар" мавзуидаги давра суҳбати давомида.

Абдулазиз Камилов и Питер Буриан - Sputnik Ўзбекистон
ЕИ махсус вакили Ўзбекистоннинг қўшнилар билан муносабатини ижобий баҳолади
Норов ўз нутқи давомида бугун Ўзбекистон президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида тарихий босқични бошдан кечираётганини ҳамда Ўзбекистоннинг очиқ ва конструктив сиёсати туфайли Марказий Осиёда мутлақо янги муҳит шаклланганини айтиб ўтди.

"Марказий Осиёда юзага келган ўта яқин ва ўзаро ишончга асосланган янги минтақавий ҳамкорлик шароитида Европа Иттифоқининг ролини фаоллаштириш талаби юзага келади", — дея таъкидлади сиёсатчи.

Норовга кўра, Европа Иттифоқи билан яқиндан ҳамкорлик Марказий Осиё давлатларига жаҳон сиёсий ва иқтисодий тизимига интеграция қилиш имкониятини очиб беради.

Тадбир давомида Европа Иттифоқининг Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорликнинг 2019 йилда қабул қилинадиган янги Стратегиясини ишлаб чиқиш доирасида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари ва устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон томон Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида Ҳамкорлик ва шериклик тўғрисида янгиланган битимни ишлаб чиқиш ва тез фурсатда имзолаш бўйича биргаликда иш олиб боришга тайёр эканлигини билдирди.

Европа Иттифоқининг минтақада барқарорлик ва фаровонликни таъминлаш тарафдори эканлиги, шунингдек, ЕИ Кенгашининг 2019 йил сўнггига қадар ўзаро манфаатлар, умумий ёндашувлар ва қадриятларни инобатга олган ҳолда янги Стратегияни ишлаб чиқиш ташаббуси қўллаб-қувватланди.

Янгиликлар лентаси
0