ЕИ махсус вакили Ўзбекистоннинг қўшнилар билан муносабатини ижобий баҳолади

© МИД УзбекистанаАбдулазиз Камилов и Питер Буриан
Абдулазиз Камилов и Питер Буриан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Евроиттифоқнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Питер Буриан Ўзбекистонда бўлиб, республика ташқи ишлар вазири билан музокара ўтказди

ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Марказий Осиёдаги ҳозирги ижтимоий-сиёсий вазият Евроиттифоқ ташаббусчилигидаги минтақавий лойиҳаларни амалга ошириш имконини беради, деди ЕИнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Питер Буриан, деб хабар бермоқда РИА Новости.

"Янги вазият (Марказий Осиёдаги — таҳ.) Евроиттифоқ қўллаб-қувватлайдиган асосий йўналишлар бўйича лойиҳаларни амалга оширишга ижобий таъсир кўрсатади", — деди Ўзбекистонга ташриф буюрган Буриан.

Абдулазиз Камилов и Питер Буриан - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонга Евроиттифоқнинг махсус вакили ташриф буюрди

Дипломат гап биринчи навбатда таълим соҳасидаги лойиҳалар, институционал ислоҳотлар ва қонун устуворлигини мустаҳкамлашни қўллаб-қувватлаш, табиий ресурслар истеъмоли ва улардан фойдаланиш, чегараларни бошқариш ва наркотиклар айланмасига қарши кураш ҳақида бораётганлигини айтди.

"Бу борада Ўзбекистоннинг қўшнилар билан муносабати фаол ривожланаётганини, чегара масалаларининг ҳал қилиниши, ҳамкорликнинг янги шакллари ўрнатилаётганини алоҳида қайд этиб ўтишни истардим", — деди ЕИнинг махсус вакили.

Буриан шунингдек, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов билан учрашувда Тошкентда куз фаслида бўлиб ўтадиган "Марказий Осиё — Евроиттифоқ" шаклидаги ташқи ишлар вазирларининг навбатдаги учрашувига тайёргарликнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилганлигини билдирди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0