ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Питер Бурианни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Хабарга кўра, учрашув чоғида Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция ва молия-техникавий соҳалардаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари ҳамда алоҳида минтақавий масалалар муҳокама қилинган.
Томонлар Ўзбекистонда ўтказиладиган Евроиттифоқ — Марказий Осиё минтақалараро вазирлар учрашувига тайёргарликнинг амалий жиҳатларини кўриб чиқишди.
Шунингдек, келгусидаги кун тартибига киритилган икки томонлама муносабатлар, ўзаро ҳамкор институтлар йиғилишлари борасида ҳам фикр алмашилди.
Учрашувда ЕИнинг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари, элчи Эдуардс Стипрайс иштирок этди.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.