Конибодомда ўзбек ва тожик савдогарлари муштлашишмаган – Тожикистон ИИВ

© © Sputnik / Амир ИсаевКПП Равот на границе Таджикистана и Узбекистана в городе Канибадам, архивное фото
КПП Равот на границе Таджикистана и Узбекистана в городе Канибадам, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тожикистондаги айрим ОАВда Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги чегара очилганидан сўнг Конибодом шаҳрида икки давлат савдогарлари ўртасида муштлашув бўлгани ҳақида хабар пайдо бўлганди

ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Тожикистон Ички ишлар вазирлиги тожикистонлик ва ўзбекистонлик савдогарлар ўзаро муштлашишгани ҳақида ОАВда тарқалган хабарларга раддия берди.

Открытие КПП Жартепа между Узбекистаном и Таджикистаном - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон-Тожикистон чегарасидаги тўққиз ўтиш пункти очилди

Аввалроқ айрим ОАВда Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги чегара очилганидан сўнг Конибодом шаҳрида икки давлат савдогарлари ўртасида муштлашув бўлгани ҳақида хабар пайдо бўлганди

"Гўёки ўзбекистонлик тадбиркорлар Конибодом бозорида ўз маҳсулотларини арзон нархда сотаётганидан норози бўлган тожикистонлик тадбиркорлар улар билан муштлашишганлиги айтилади",— дейилади раддияда.

Вазирликнинг билдиришича, мазкур хабарнинг ҳақиқатга нечоғли яқинлигини текшириш мақсадида Сўғд вилояти ички ишлар органлари ходимлари Конибодом шаҳри ва бошқа чегарадош ҳудудларда бўлишди. Текширувлар натижасида тарқатилган хабар ёлғонлиги ва ҳақиқатга мос келмаслиги маълум бўлди.

Янгиликлар лентаси
0