ТОШКЕНТ, 11 мар – Sputnik. Ўзбекистон Роғун ГЭСи қурилишида иштирок этиши мумкин. Бу ҳақида икки мамлакат президентлари имзолаган қўшма баёнотда хабар қилинган, Ҳукумат портали хабарига асосан.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега бўлган расмий сафари чоғида сув-энергетика ресурсларидан барча давлатлари манфаатларини ҳисобга олган ҳолда фойдаланиш — Марказий Осиё фаровонлигининг асосий омилларидан бири эканлигини таъкидлашди.
Ушбу мақсад йўлида сув ресурсларидан оқилона ва адолатли фойдаланиш ва ушбу соҳасида минтақавий шерикликни ривожлантиришдан иккала томон ҳам манфаатдор эканлиги маълум қилинди.
Ушбу муносабат билан, Ўзбекистон томони Тожикистон Республикасида гидротехник иншоотлар, шу жумладан, Роғун гидроэлектр станциясининг қурилишида, умумътироф этилган халқаро нормалар ва мазкур объектларни қуриш бўйича стандартларга риоя қилинишини ҳисобга олган ҳолда, иштирок этиш имкониятини ҳар томонлама кўриб чиқишга тайёр эканлигини билдирди.
Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари, минтақадаги барча давлатларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, конструктив мулоқот ўрнатишга кўмаклашадиган – Марказий Осиё трансчегаравий сув ресурсларидан комплекс тарзда ва самарали фойдаланиш бўйича ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш зарурлигини таъкидладилар.
Ушбу мазмундаги суҳбат Тошкентда 5-8 июнда бўлиб ўтадига Марказий Осиё халқаро экологик форуми ҳамда Душанбеда 20-22 июнь кунлари бўлиб ўтадиган 2018-2028 йилларда «Сув барқарор ривожланиш учун» халқаро ҳаракатлар ўн йиллиги бўйича олий даражадаги халқаро конференцияларда давом этади.