ЙҲХБ Facebookда ўз каналини очди

© СтрингерУзбекский милицейский автомобиль
Узбекский милицейский автомобиль - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Яқин вақт ичида, ЙҲХБ ўз сайти орқали йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш ҳолатлари ҳақидаги хабарларни қабул қила бошлайди.

ТОШКЕНТ, 6 мар — Sputnik. Тошкент шаҳар ЙҲХБ Facebook ижтимоий тармоғида ҳам ўз каналини очди ва фойдаланувчилар билан алоқа қила бошлади.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси каналида берилган саволларга жавоблар ва изоҳлар берила бошлади, шунингдек фойдаланувчилар томонидан суратга олинган қоидабузарликлар кўрсатилган фото ва видеоматериалларга нисбатан чоралар кўрила бошланди.

Ўзбекистон фуқаролари ЙҲХБ ходимларидан исталган ахборотни олишлари мумкин бўлади

Ушбу кунга қадар, Facebook фойдаланувчилари,  хусусан “Водители Ташкента” гуруҳи фаоллари  хабарлари асосида, ҳаракат хавфсизлиги қоидаларини бузган тўй кортежи иштирокчиларига қарши, шунингдек қизил чироққа ўтиб кетган Матиз ҳайдовчиси иши юзасида материаллари ЙҲХБнинг тегишли бўлимларга йўналтирилган.

Эслатиб ўтамиз, 5 мартдан бошлаб ЙҲХБ сайти синов тартибида ишга тушган эди. Яқин вақт ичида, ушбу сайт орқали Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси қоидабузарликлар ҳақидаги хабарларни қабул қила бошлайди.

Янгиликлар лентаси
0