Ўзбекистон фуқаролари ЙҲХБ ходимларидан исталган ахборотни олишлари мумкин бўлади

Oбуна бўлиш
Шунингдек, Тошкент шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи, полковник Барат Ҳакимович Маменовга онлайн режимда шахсан мурожаат этиш мумкин бўлади

ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Эндиликда фуқаролар ўзини қизиқтирган исталган ахборотни ЙҲХБ ходимларидан олишлари мумкин, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ИИББ матбуот-хизмати.

Пойтахт кўчалари - Sputnik Ўзбекистон
ЙТҲ қурбони бўлган 10 яшар қизалоқ, Cobalt ва Sparkни урган Captiva
Хабарда айтилишича, Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ўзининг расмий веб-сайти (ubdd.uz), шунингдек, Telegram ва Facebook ижтимоий тармоқларида ўз саҳифаларини очади. Эндиликда фуқаролар ўзини қизиқтирган исталган ахборотни ЙҲХБ ходимларидан олиши мумкин.

Шунингдек, Тошкент шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи, полковник Барат Ҳакимович Маменовга онлайн режимда шахсан мурожаат этиш мумкин бўлади.

"Бундан ташқари, саҳифамизга келган сизнинг барча илтимосларингиз, шикоятларингиз ҳамда мурожаатларингиз диққат билан таҳлил қилиниб, керакли қарорлар қабул қилинади", қўшимча қилинган хабарда.

Янгиликлар лентаси
0