Туркия президенти Ражаб Эрдоған май ойида Ўзбекистонга келади

© Пресс-служба президента Украины / Медиабанкка ўтишПрезидент Турции Реджеп Тайип Эрдоган
Президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ташриф давомида савдо-иқтисодий, инвестиция соҳаларида кўплаб масалалар ҳамда Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга амалга оширилган ташриф чоғида имзоланган келишувларнинг ижроси сарҳисоб қилинади

ТОШКЕНТ, 6 мар — Sputnik. Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдоған шу йил май ойида Ўзбекистонга ташриф буюришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Sputnik хабар қилди. 

Ташриф давомида савдо-иқтисодий, инвестиция соҳаларида кўплаб масалалар ҳамда Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга амалга оширилган ташриф чоғида имзоланган келишувларнинг ижроси сарҳисоб қилинади.

"Ташриф шу йил май ойида режалаштирилган. Томонлар келгусида алоқаларни янада ривожлантириш бўйича улкан истиқболларга эга", — деб таъкидлади  "Туркия-Ўзбекистон" парламентлараро дўстлик гуруҳи вакили Хайдар Али Йилдиз Халқаро пресс-клуб йиғилишида.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия президенти Ражаб Эрдўғон - Sputnik Ўзбекистон
Эрдоғаннинг Тошкентга ташрифи тайёргарлигини ҳукуматлараро қўшма комиссия кўриб чиқади

Унинг сўзларига кўра, сўнги йилларда томонлар ўртасида ҳамкорликни янада жадалаштирилди, ва бу айниқса Ўзбекистон президентининг Туркияга ташриф буюргандан сўнг янада фаоллашди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили октябр ойида амалга оширилган ташриф давомида савдо-сотиқ, инвестиция, банк-молия, транспорт, туризм ва бошқа соҳалар бўйича жами 3,5 миллиард долларлик келишувлар имзоланди.

Бундан ташқари, президентлар келгуси вақтда ўзаро ташқи савдо айланув ҳажмини йилига 3-4 миллиард долларга етказиш зарурлиги ҳақида фикр билдиришди.

Ўзбекистонга Эрдоған ташриф кун тартиби Ҳукуматлараро қўшма комиссия йиғилишида батафсил муҳокама қилинади.

Туркия Ўзбекистоннинг муҳим савдо ҳамкори ҳисобланади. 2016 йилда ташқи савдо айланув ҳажми 1,2 миллиард долларни ташкил қилди. Бугунги кунда ўзаро ташқи савдо айлануви 29 % га кўпайди. Республикада 500 га яқин турк компаниялар фаолият юритмоқда. Ўзбекистонда сўнги вақтда Туркия сармояси иштирокида 20 тадан ортиқ корхоналар ташкил қилинди ҳамда 53 та корхона ваколатхоналари очилди.

Янгиликлар лентаси
0