Эрдоғаннинг Тошкентга ташрифи тайёргарлигини ҳукуматлараро қўшма комиссия кўриб чиқади

© Pool Photo via APЎзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия президенти Ражаб Эрдўғон
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия президенти Ражаб Эрдўғон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбек-турк ҳамкорлигини янада кенгайтириш истиқболлари, минтақавий ва халқаро долзарб масалалар - Мирзиёев ва Эрдоған ўртасида бўлиб ўтган телефон қўнғироғининг асосий мавзусига айланди

ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдоған ўртасидаги телефон мулоқоти давомида Туркия президентининг Ўзбекистонга бўлғуси олий даражадаги ташрифига тайёргарлик кўриш масалалари юзасидан Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ташкиллаштириш муҳимлиги эътироф этилди. Бу ҳақда 26 февраль куни Ўзбекистон президенти матбуот-хизмати хабар берди.

Глава Узбекистана Шавкат Мирзиёев и президент Турции Реджеп Эрдоган - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев ва Эрдўғон нималарга келишиб олди?
Таъкидланишича, Мирзиёев суҳбат аввалида Эрдоғанни туғилган куни билан самимий қутлаб, унинг Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги қардошлик ва стратегик шериклик муносабатларини ривожлантириш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган катта эътибори ва саъй-ҳаракатларини ҳамда қўшаётган улкан ҳиссасини алоҳида қайд этган.

Эрдоған Мирзиёевга табрик ва эзгу тилаклар учун самимий миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон раҳбари тимсолида Ўзбекистон — Туркия ҳамкорлигини ҳар томонлама мустаҳкамлаш борасида ҳақиқий биродар ва ҳамфикрга эга бўлганини алоҳида таъкидлаган.

Шунингдек, Мирзиёевнинг 2017 йил октябрь ойида Туркияга амалга оширилган олий даражадаги ташрифи якунлари бўйича эришилган аниқ келишув ва имзоланган битимларнинг бажарилиши, жумладан, савдо, инвестиция, банк-молия, транспорт, туризм ва бошқа муҳим соҳалардаги йирик қўшма лойиҳаларни ҳаётга тўлиқ татбиқ этиш борасида келишиб олинган.

Шунингдек, суҳбат чоғида икки мамлакат раҳбарлари ўзбек-турк ҳамкорлигини янада кенгайтириш истиқболларини атрофлича муҳокама қилишган, минтақавий ва халқаро долзарб масалалар бўйича фикр алмашишган.

Мулоқот сўнгида давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги азалий дўстлик ва қардошлик алоқалари ҳамда анъанавий яқин ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш ва мустаҳкамлашга тайёр эканларини яна бир бор тасдиқлаганлар.

Янгиликлар лентаси
0