Мирзиёев Россия молия вазири билан ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаЎзбекистон раҳбари Россия молия вазирини қабул қилди
Ўзбекистон раҳбари Россия молия вазирини қабул қилди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти 6 март куни икки томонлама идоралараро маслаҳатлашувлар ўтказиш учун мамлакатга амалий ташриф билан келган Россия Федерацияси молия вазири Антон Силуановни қабул қилди

ТОШКЕНТ, 6 мар — Sputnik. Ўзбекистон Президенти Россия молия вазирини қабул қилди, деб хабар қилди Ўзбекистон президентининг матбуот-хизмати.

Министр образования и науки РФ Ольга Васильева - Sputnik Ўзбекистон
Россия олийгоҳларида Ўзбекистон талабалари учун 203 та бюджет ўринлар ажратилди
Учрашувда молиявий соҳадаги самарали мулоқотни янада ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Молия, солиқ ва божхона органларини модернизация қилиш, маҳаллий бюджетлар даромадларини ошириш ва мутаносиблигига эришиш, молиявий назорат механизмларини такомиллаштириш, қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш ва бошқа йўналишлар бўйича илғор тажриба, технологиялар ва билимларни жалб этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Йирик савдо ва инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш борасидаги ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди.

Молия вазири Мирзиёевга самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ва ҳукумати раиси Дмитрий Медведевнинг саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Антон Силуанов Россия молиявий соҳадаги кенг кўламли ва ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликни ривожлантириш ва чуқурлаштиришдан манфаатдорлиги, бу борадаги шерикликни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.

Янгиликлар лентаси
0