ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Россия таълим вазирлиги хорижда Россия олийгоҳларининг янги филиаллари масаласи бўйича иш олиб бормоқда. Россия таълим вазири Ольга Васильева Ўзбекистон билан лойиҳалар ҳақида сўзлаб берди.
"Бугунги кунда Ўзбекистонда Россия олийгоҳларининг филиалларини очиш масаласида жадал равишда ишлар олиб борилмоқда. Бундан ташқари, Ўзбекистонга 2018-2019 ўқув йилида Россия ҳукумати 203 та квота ўринлари ажратилган", — деди Ольга Васильева.
2017 йилда Россия таълимини экспорт қилиш бўйича "йўл харитаси" ишлаб чиқилиб, тасдиқланган. Шунингдек, профессионал таълимни сертификация ва аккредитация қилиш бўйича чора-тадбирлар рўйхати тайёрланди.
Бундан ташқари, хориждаги Россия мактаб ўқувчиларини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Россия ҳудудида хорижий талабаларни бўлиш шароитларини оптимизацияси бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.
Албатта, бу чоралар ўз самарали натижаларини бермоқда. Хусусан, ўрта ва олий таълим муассасаларидан кундузги бўлимларда таҳсил олаётган хорижий талабалар сони ортиғи билан бажарилиб, 26,2 минг кишини ташкил қилди.
"2017 йилда Россия таълим муассаларининг кундузги бўлимларида 220 минг хорижий талабалар таҳсил олишини режалаштирганмиз, лекин маълумотларга кўра, бугунги кунда 246,2 минг талабалар таҳсил олишмоқда", — деб қўшимча қилди Ольга Васильева.