Россия ва Қозоғистонга янги поезд йўналишлари қачондан очилиши маълум бўлди

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишПрибытие поезда Ташкент-Москва
Прибытие поезда Ташкент-Москва - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тегишли муассаса ва компанияларга 2018 йил 1 майгача вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун фуқаролар кўп борадиган Россия ва Қозоғистон ҳудудлари ва шаҳарларига янги темир йўл йўналишлари жорий этиш вазифаси топширилди

ТОШКЕНТ, 6 мар — Sputnik. 2018 йил 1 майгача вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун фуқаролар кўп борадиган Россия ва Қозоғистон ҳудудлари ва шаҳарларига янги темир йўл йўналишлари жорий этилади. Бу Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев имзолаган қарорда кўзда тутилган.

"Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига транспортда чиқиш вақтида хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарор вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш жойига етиб боришда хавфсизликни таъминлаш учун қулай шароитлар яратиш ва йўл-транспорт халокатларининг олдини олишга қаратилган.

Прибытие поезда Ташкент-Москва - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон мигрантларга 1000 доллардан кредит ажратишга қарор қилди

Ҳужжатга мувофиқ, тегишли муассаса ва компанияларга 2018 йил 1 майгача вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун фуқаролар кўп борадиган Россия ва Қозоғистон ҳудудлари ва шаҳарларига янги темир йўл йўналишлари жорий этиш, 2018 йил 1 июнгача фуқаролар томонидан талаб юқори бўлган йўналишларда янги йўловчи поездларни қўйиш ҳамда плацкарт ва умумий вагонлар сонини кўпайтириш вазифаси топширилди.

Қарорда 2018 йил 1 июлгача вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига чиқаётган фуқароларни ташиш учун зарур бўлганда хорижий темир йўл компанияларнинг республика ҳудудига киришини, Ўзбекистон ҳудудий темир йўл боғланмаларидан Россия ва Қозоғистондаги станцияларгача йўловчи ташишини назарда тутган ҳолда таъминлаш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, 2018 йил 1 майгача Вазирлар Маҳкамасига "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК ҳузурида фуқароларни пасайтирилган тарифларда ташувчи, камбюджетли авиакомпания (лоукостер) ташкил этиш тўғрисида таклифлар киритилади.

Янгиликлар лентаси
0